UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21ЖЧ-2026. 66 та ўйиндан 18 тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? 0 15:49Оқ уйдаги UFC турнири - MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбир! 0 15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0

13 сен 10:34
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш: 14-Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан тарихий ғалаба!

Икки нафар спортчимиз янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очишди.

Ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон ўсмирлар, ўспиринлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси 14-Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига жўнаб кетган эди.

2021-йил 11-20-сентябр кунлари бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчимиз ҳимоя қилишади. Нуфузли мусобақада Осиёнинг турли мамлакатларидан жами 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Қувонарли жиҳати, мусобақанинг илк кунидаёқ вакилларимиз бирйўла 4та медалга сазовор бўлишди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, икки нафар вакилимиз мамлакатимиз ўқ отиш спорти тарихида илк маротаба Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳолда янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очишди.

10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида ўспиринлар ўртасида терма жамоамиз аъзоси Умидбек Камолбеков энг яхши натижа қайд этиб, олтин медал соҳибига айланди. Худди шу йўналишда яна бир вакилимиз Муҳаммад Камолов муросасиз кечган баҳсларда қозоғистонлик рақибидан атиги 0,1 очко кам жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Нуриддин Нуриддинов бронза медали билан тақдирланди. Унинг жамоадоши Илҳомбек Обиджонов эса баҳслар бошланиши ҳамоноқ етакчиликни қўлга олди ва якунда у ҳам олтин медал соҳибига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг