UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 12:12Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас! 0

24 ноя 12:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо

Ортга назар: Ўзбекистон спортидаги ютуқларга дахлдор шахс

Cпортга янги муҳит олиб кириб Боксни Ўзбек бренди даражасига олиб чиққан аммо маълум бир сабабларга кўра спортдан бироз муддатга узоқлашган ва яна катта саҳнага қайтаётган Шерзод Тошматов ҳақида сўз юритмоқчиман.

У АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАР БОР ХАҚИҚАТ...

Шерзод Тошматов – спортдаги фаолиятини 2009 йил Ўзбекистон муайтай федерацияси раҳбарлигидан бошлаган.

2010 йил. Пойтахтимизда муайтай бўйича Осиё чемпионатини ташкил этди. Қитъа биринчилиги юқори савияда ўтганлиги сабаб Халқаро конгрессда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун даъвогар бўлган кўплаб мамлакат делегациялари орасида дунё биринчилиги ҳам Ўзбекистонга ишониб топширилган.

2011 йил. Жаҳон чемпионати муайтай тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилди. Дунёнинг 70 га яқин мамлакатларидан спорт делегацияларини бағрига олган Ўзбекистон мусобақаси том маънода “йилнинг оламшумул” мусобақаси деб тан олинди. Жаҳон чемпионати вақтида ўтган халқаро конгрессда Ш.Тошматов Бутунжаҳон муайтай ассоциацияси вице-президентлигига сайланди. Йил якунида Вазирлар маҳкамаси томонидан Ташматовга “Моҳир ташкилотчи” дипломи топширилди. Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази вице-президенти якка кураш турларига ихтисослаштирилган 26 та федерациялар ривожига ўз ҳиссасини қўшди.

2012 - 2013 йиллари Профессионал муайтайчилар ўртасида “Буюк ипак йўли” Халқаро турнирига асос солинди. Тошкент, Самарқанд шаҳарларида чет эллик етакчи спортчилар иштирокида катта спорт кечалари ташкил этилди. Спортчи қизлар ўртасида “Тўмарис” Республика танловларини ўтказишга бош-қош бўлди.


БОКС ҲАМ ИШОНИБ ТОПШИРИЛДИ

Спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган ва деярли янги ўзгаришлар йўлида тинимсиз изланиб келган ёш мутахассис 2014 йилдан Ўзбекистон бокс федерациясининг 1-вице президенти лавозимида ишини давом эттирди.

Боксга янгича қараш ва янги қон олиб кирган Тошматов бу турдаги барча ишлаш тизимини ўзгартирди. Айнан шу йиллардаги боксда кескин ортга кетиш кузатилганди. Мутахассислар Тошматов шу ишни давом эттиришига кўзлари етган эди. Тошматов биринчи навбатда мураббийлар эътирозига қарамасдан ўзи индивидуал равишда селекция асосида янги терма жамоани шакллантирди.

2015 йил Олимпия ўйинлари учун бериладиган лицензион мусобақа олди жамоани иқлимга мослашиш учун бир ой олдин мусобақа ўтадиган давлатнинг ўзида машғулотларни ўтказиш учун йўналтирди. Бундан ташқари АИБА раҳбари жаноб Чинг-Куо Ву билан халқаро муносабатларни тўғри йўлга қўя олди. Ҳамда ушбу ташкилотнинг энг нуфузли ҳисобланган, олимпиадага йўлланма берувчи APB ва WSB Бутунжаҳон бокс сериясидаги мусобақаларини юртимизга олиб келди.

Рио-2016 олимпиадаси олдидан бокс бўйича дунёда гегемон бўлган Куба терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини Ўзбекистоннинг асосий таркиб жамоаси билан бирга ўтказиш таклифини беришди. Мазкур ҳамкорлик эса кутилгандан-да кўпроқ ўзининг ижобий самарасини берди.

Рио-2016 олимпиадасидан бир ой аввал боксчиларимиз иқлимга мослашиш учун Рио-де-Жанейрога етиб боришди. Мазкур тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси Ўзбек спорти тарихида ўчмас из қолдирди. Улкан натижа айнан боксчиларимизга тегишли бўлди. 10 та вазннинг 7 тасида чарм қўл қоп усталаримиз олимпиаданинг турли пробали медалларига эга чиқишди.


2017 йил АИБАнинг ижроия қўмитаси аъзолари орасида энг ёши сифатида овоз бериш ҳуқуқи билан фаолиятини давом эттирди. Шу йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ташкил этилди. Бу мусобақада хам қитъа чемпионатларида қайд этилмаган тарихий кўрсаткич яъни шу вақтга қадар ҳеч бир Осиё мамлакатлари эриша олмаган 10 та вазннинг 9 тасида юқори пробали медаллар спортчиларимиз томонидан қўлга киритилди.

2018 йил Индонезия. Осиё олимпиадаси. Ш.Тошматов бошчилигидаги етакчи чарм қўл қоп усталаримиз 5 та олтин ва 2 та кумуш медаллари эгасига айланди...

ЎЗ КАСБИГА МУНОСИБНИНГ ҚАЙТИШИ

Спортда шундай, ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Машҳур мураббийлардан бири Анатолий Тарасовнинг бир гапи бор: “Ҳаётда иккинчи бўлимнинг ўзи йўқ, қиладиган ишинг ва вазифаларингни сен учун берилган биринчи бўлимда бажариб ол”. Ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган, нафақат Осиё ва жаҳон, балки Олимпия ўйинларида ҳам натижа кўрсата олган Тошматов шахсига нисбатан ҳам турлича қарашлар пайдо бўла бошлаган эди. 2018 йилда мамлакат спортининг янги раҳбарияти Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган «Uzbek Tigers» жамоаси фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Федерация вице-президенти иш фаолиятига аралашувлар унинг ишчанлик кайфиятига салбий таъсир кўрсатди. Аммо бу Шерзод Тошматовни руҳан синдира олмади.

Айни кунда Ш.Тошматов Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раис ўринбосари сифатида фаолиятини қайта бошлади.


Юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом авлодни тарбиялаш, юртимизда олимпия ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Ана шу ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси ва изчил амалга оширувчи шахс сифатида Ўзбек спортида ўрнига эга бўлган Шерзод Тошматов келгусида ҳам ўз зиммасига юклатилган масъулиятли ишда ҳам туб бурилиш ясаб юрт спорти равнақи йўлида астойдил меҳнат қилишига ишонамиз.

Чунки бунинг учун Ш.Тошматовда тажриба ва салоҳият етарли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг