UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

12 мар 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. 10 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Амман шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақа доирасида ёшлар ўртасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. 

Унга кўра, 10 нафар боксчимиз ғалаба қозонган бўлса, 2 нафари бронза медали билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди. 

-48 кг вазнли боксчимиз Миралижон Мавлонов ҳиндистонлик рақибга ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.

-51 кг вазнли боксчимиз Хўжаназар Нортожиев ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди!

-54 кг вазн тоифасида Абдували Бўрибоев ҳиндистонлик рақибга қарши жангда устунликка эришишига қарамай, ҳакамлар якунда рақибнинг ғалабасини қайд этишганди. Ўзбекистон бокс федерацияси мазкур жанг юзасидан "протест" берди. Баҳс ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилди ва якунда ғалаба ҳамюртимизга қайтариб берилди.

-57 кг вазнли боксчимиз Бахтиёр Асадов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди!

-60 кг вазн тоифасида Суҳроб Аминов тожикистонлик боксчига ютқазиб қўйди. БРОНЗА!

-63,5 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди.

-67 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев ироқлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди. Навбатдаги финал!

-71 кг вазн тоифасида Алишер Аюбов иорданиялик рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди!

-75 кг вазн тоифасида Раҳматилло Бойматов тожикистонлик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.

-80 кг вазн тоифасида Абдулазиз Абдураҳмонов эронлик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди!

-86 кг вазн тоифасида Жамолиддин Қозоқов тожикистонлик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди.

-92 кг вазн тоифасида Айназар Кенесбаев қирғизистонлик боксчини мағлубиятга учратди ва финалга чиқди!

Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртага, 13 март куни ўсмирлар ўртасида, 14 март куни эса ёшлар ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг