UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0

05 апр 16:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди

Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги куни 1/4 финал жанглари давом эттирилди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси 1/2 финал чиптаси учун рингга кўтарилди. Бугунги жангларда ғалаба қозонган боксчилар Осиё чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилишди.   

Биргина боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берган Сабина Бобоқулова (-48 кг) тенг курашлар остида кечган жангда қозоғистонлик Айгерим Саттибаевага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қолган барча чарм қўлқоп усталаримиз рақиблари устидан яққол устунлик билан зафар қучиб, 1/2 финалга йўл олишди.   

-80 кг вазн тоифасидаги жангда ҳам ўзбек-қозоқ боксчилари қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик. Фазлиддин Эркинбоев Эрассил Жакпековни 5:0 ҳисобида енгди. Жасурбек Йўлдошев ва Жавоҳир Абдураҳимов қирғизистонлик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини ёпиб берган жангда Ҳалимжон Мамасолиевнинг мўғулистонлик рақиби Энкисанаа Гантулга жароҳати сабаб рингга чиқмади ва техник ғалаба ҳамюртимизга тақдим этилди.   


Бугун рингга чиққан боксчиларимиз:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Айгерим Саттибаева (Қозоғистон) 2:3

-57 кг: Нигина Ўктамова - Чинг-Ю Яо (Хитой Тайпейи) 5:0

-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Муҳаммадазиз Закиров (Қирғиз Республикаси) 5:0

-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Атаи Дамир (Қирғиз Республикаси) 5:0

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Эрассил Жакпеков (Қозоғистон) 5:0

-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Энкисанаа Гантулга (Мўғулистон) техник ғалаба

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг