UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

27 фев 13:13
Янгиликлар

Кураш

Осиё чемпионати. Икки нафар курашчимиз финалда!

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Юнон-рум кураши бўйича баҳсларда иштирок этаётган икки нафар спортчимиз рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бунгача -59 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Елмурат Тасмуродов ушбу қитъа биринчилигида -63кг вазн тоифасида жанглар ўтказмоқда.

Риодаги Олимпия ўйинлари совриндори мусобақадаги илк жангида ҳиндистонлик рақибини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланган қозоғистонлик Мейрамбек Айнагуловни 13:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, жанг якунланишига 1,5 дақиқа қолганида  спортчимиз 1:8 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Муҳим паллада у вазиятни ўз томонига оғдира олди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Унинг финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.

-130кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Мўминжон Абдуллаев эса дастлабки жангида мезбонлар вакили Рамоновдан 7:1 ҳисобида устун келди. Ярим финалда эса қозоғистонлик Савенкони 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун эронлик Меҳдизодага қарши гиламга чиқади.

Финал беллашувлари ҳам бугун ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг