UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

06 июн 19:00
Янгиликлар

Кураш

Осиё чемпионатида биринчи марта кучли учликдамиз

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунига етди.

Қитъанинг энг иқтидорли полвонлари иштирокида ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон спортчилари жами 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Жумладан, юнон-рим кураши бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда Илхом Баҳромов (-50 кг) ва Жавоҳир Мирахмедов (-55 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Мирзабек Рахматов (-66 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-84 кг) бронза медали соҳиби бўлдилар.

Аёллар кураши бўйича ўтказилган беллашувларда бир йўла уч нафар юртдошимиз Нодира Собирова (-51 кг), Набира Есенбаева (-59 кг) ва Бахтигул Болтаниёзова (-67 кг) бронза медалларини қўлга киритдилар.

Эркин кураш мусобақаларида совриндор бўлган спортчиларимиз сафи янада салмоқли бўлди. Хусусан, Ғуломжон Абдуллаев (-55 кг) ва Темуржон Усмоноҳунов (-60 кг) Осиё чемпионидек шарафли унвонга сазовор бўлишган бўлса, Мажид Муродов (-84 кг) ва Ҳасанбой Рахимов (-120 кг) кумуш, Шоҳрух Сапаев (-66 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида 56 очко жамғарган эркин курашчиларимиз биринчи маротаба кучли учликдан ўрин эгаллашди. Биринчи ўринни Ҳиндистон терма жамоаси (61 очко) эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни ҳамюртларимиз билан бир хил очко жамғарган ва фақатгина қўшимча кўрсаткичларга кўра олдинга чиққан эронлик полвонлар банд этишди.

Ўз навбатида юнон-рим курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи, қизлар терма жамоамиз эса бешинчи ўринни эгаллашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг