UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

19 ноя 07:32
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё чемпионатида зафарли одим

Наманган вилоятида спортнинг пенчак силат тури ривожига алоҳида эътибор берилмоқда.

Бухоро вилоятида спортнинг пенчак силат тури бўйича бўлиб ўтган халқаро турнир ҳамда Осиё чемпионатида наманганлик спортчи ёшлар муносиб иштирок этиб, салмоқли натижаларни қўлга киритиб келишлари бу спорт турига қизиқиш ва эътибордан дарак беради.

Янги Наманган тумани 70-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Абдулбори Тошбоев бошчилигидаги Наманган вилояти терма жамоаси аъзолари ушбу нуфузли мусобақаларда қатор медаллар шодасига эга бўлди.

Жумладан, Янги Наманган туманидаги 70-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Ёсинхон Ҳусниддинов ўз вазнида халқаро турнирда олтин медаль, қитъамиз миқёсидаги рақобатда эса кумуш медали билан тақдирланди. Чемпион сифатида эътироф этилган Ёсинхон устози Абдубори Тошбоев билан жорий йилнинг 16-23 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.  

Наманган шаҳридаги 3-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Азизбек Мухторов, 43-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Олим Маҳмудов Осиё чемпионатининг кумуш медалларига муносиб кўрилди.

38-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Умархон Раҳимов халқаро турнирда ғолибликнинг энг юқори шоҳсупасига кўтарилган бўлса, турнирда финалгача етиб келган 21-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Муҳаммад Нишонбоев вице-чемпионликка сазовор бўлди.

Наманган вилояти жамоасининг спортчи-ёшлари республика Спорт вазирлигининг диплом, қимматбаҳо совринларига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг