UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

26 авг 08:56
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё крикет Кенгаши вакиллари Ўзбекистон крикет федерацияси фаолиятини муносиб баҳолади

Оммавийлиги жиҳатдан футболдан кейин иккинчи ўринда турадиган, Осиё ва Олимпия ўйинлари таркибидан жой олган крикет спорт турининг мамлакатимизда тобора ривожлантиришда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан бугун изчил ишлар амалга оширилмоқда.

23-24 август кунлари Ўзбекистон крикет федерациясига ташриф буюрган Осиё крикет кенгаши вакиллари юртимизда  крикет спорт тури бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд спорт иншоотлари, пойтахтимизда жойлашган крикет академияси ва Қибрай туманидаги крикет стадионида шуғулланаётган ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Кеча эса мазкур ўрганишлар, мулоқот ва танишувлар якунига бағишлаб, Осиё крикет кенгаши вакиллари саналган Сингапур крикет ассоциация президенти Маҳмуд Ғазнавий, Бирлашган Араб Амирилиги крикет кенгаши бош операцион директори Субҳан Аҳмад, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев, федерация кенгаши аъзолари, мураббий-мутахассислар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Муҳокамалар давомида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзбекистонлик крикетчиларнинг нуфузли мусобақаларда, хусусан, Осиё ва ёзги Олимпия ўйинларида, қитъа ва жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда иштироки, семинарлар, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, крикет жиҳозлари билан таъминлаш каби бир қатор мавзулар таҳлил этилди.

Шунингдек, Осиё крикет кенгаши вакиллари мамлакатимизда фаолиятини бошлаган Олимпия шаҳарчаси инфратузилмаси крикет ривожига ҳам салмоқли таъсир кўрсатишини, ўзбекистонлик крикетчиларнинг техник-тактик маҳорати йилдан йилга ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Айниқса, Ўзбекистон крикет федерация тўлақонли иш олиб бораётганлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида крикет факультети фаолият бошланиб, бу борада кадрлар тайёрлашга эришилгани юксак ғалабалар йўлида муносиб пойдевор қўйилаётганлигидан далолат эканлигини айтиб ўтишди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси яқинда Осиё крикет кенгашига расман аъзо сифатида қабул қилинган эди. Демак, мамлакатимизда крикет спорт тури янада ривожланиши айни ҳақиқат.

ЎКФ матбуот котиби Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг