UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 14:00Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижаларнинг барчаси битта саҳифада (LIVE) 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0

04 май 18:33
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё Олимпия кенгашининг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх Тошкентга ташриф буюрди

6 май куни пойтахтимизда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг йиғилиши ва Ўзбекистон МОҚ ташкил этилганининг 30 йиллик байрам дастури бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирларнинг фахрий меҳмони, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх Тошкентга келди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов кутиб олишди.

“Биз Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллик шодиёнасини дўстларимиз билан биргаликда нишонлаш учун ташриф буюрдик. Ижроия қўмита йиғилишида бизни олдинда кутаётган Осиё ўйинларига тайёргарлик режаларини муҳокама қиламиз. Қитъамизда Олимпия ҳаракатининг истиқболлари ҳақида фикр алмашамиз. Биринчи навбатда, Президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатингизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари билан қутлаб ўтмоқчиман. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан жуда яқин ҳамкорлик алоқаларимиз бор. Шунингдек, ташрифимиз давомида 2025 йил Тошкентда ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик режаларини ҳам кўриб чиқамиз”, – дея ўз фикрларини билдирди Ража Рандхир Сингх жаноблари.

Қайд этиш жоиз, ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши биринчи бор Тошкентда ташкил этилмоқда. Унда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Шантоу-2021 III ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилади.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликнинг тақдимот лойиҳаси ўрин олган. Қитъамиз спортига оид муҳим масалалар муҳокама қилинадиган тадбирда 30 га яқин мамлакат вакиллари қатнашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг