UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

21 авг 07:00
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари ғолибларига қанча пул мукофоти ваъда қилинмоқда?

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган 18-Осиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Маълумки, Олимпиада, Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалар олдидан ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олган спортчиларга давлат томонидан пул мукофотлари эълон қилинади. Кўпчиликни 18-Осиё ўйинлари учун ҳам ваъда қилинган пул мукофоти қизиқтириши табиий.

Айнан шу савол билан спортчиларимизни Осиё ўйинларига расмий кузатиш маросимида мурожаат қилганимизда тез орада ҳукуматнинг бу борадаги тегишли ҳужжати эълон қилинади, деган жавобни олгандик. Лекин ҳозирча ҳеч бир расмий манбада бу ҳақдаги хабар эълон қилинмади. 

Биздаги маълумотларга кўра, Осиё ўйинлари-2018 ғолибларига, яъни олтин медал соҳибларига 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилади. Яна ойлик 5 миллион сўмлик стипендия ҳам жорий қилинади. Кумуш ва бронза медали эгаларига бериладиган мукофот пуллари бўйича ҳозирча маълумотга эга эмасмиз. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳукумати Осиё ўйинлари ғолибларига 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилишини эълон қилганди. Кумуш медал эгалари 5000, бронза медал соҳиблари эса 3000 долларга эга бўлишади.

Камолиддин Алимов (Палембанг, Индонезия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 авг 02:11:48
Akxmedov Sheikh
wuni 20.000$ qilish keregidi
   
21 авг 16:15:31
Barcaandbukhara
Спортчини пули булса спортдан бошка Яна бирор Бир иш килади, агар пули булмаса кучада дармаед булиб юради кечаси Билан. Хамма нарса пулга такалади, кимдир пул шарт эмас деса бу одам хали мехнат иш хаки тушунчасига эга эмас, маслахат хам бор спортчидан умид булса келажагига ишонса хукумат уларга ойлик килиб берсин номига эмас жуда каттик контроль Билан, шартнома бандига дайди ИТ булсанг ойлик йук деган банд киритиш керак, шу холатда келажаги бор спортчилани чилимхона дискотекаладан асраймиз, пул хамма нарсани хал килади, пул хал килмаган нарсани каттарок пул хал килади
   
21 авг 08:48:34
MuxlisUZB#
Jaa pulga qiziqtirib qo'yish kerak emas.Natijasini tungi klublardan terib yuribmiz(Astag'firulloh)
   
21 авг 08:10:19
autocomponent
Davlatimizda shuncha sharoitlar yaratib berilyapti oltin olish kerak koproq bunaqa imkonyatlar kop davlatlarda yoq
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг