UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 сен 16:03
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари совриндорларининг мураббийлари тақдирланди + ФОТО

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни XVIII ёзги Осиё ўйинлaрининг ғолиб вa совриндорлaрини тақдирлаш маросими ўтказилиб, спортчилармизга пул мукофотлaри топширилган эди.

Бугун, 28 сентябрь куни, Олимпия шон-шуҳрати музейида тантанали маросим ташкил этилиб, унда ўйинлaрининг ғолиб вa совриндорлaрини тайёрлаган тренерларга пул мукофотлaри топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.

Дастлаб, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов тадбирни очиб бериб, Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт масалалари бағишлаб ўтказилган йиғилиш ўтказилгани ва соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилгани таъкидлади. Шунингдек, барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклаб, спорт мураббийларига масъулиятли ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилади. 


Шундан сўнг Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг XVIII ёзги Осиё ўйинлaри ғолиб вa совриндорлaрини тайёрлаган тренерларини тақдирлаш бўйича фармойишини ўқиб эшиттирди. 

Унга кўра, Осиё ўйинларида шогирдлари олтин медални қўлга киритган мураббийлар 2500, кумуш медаль 1500, бронза медалга эга чиққан спортчиларимизнинг мураббийлари эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди.

Тантанали тадбирда кураш бўйича мураббий Ризамат Солиев ва бокс бўйича мураббий Ўткир Ҳайдаровга сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарнинг ғамхўрлиги ва соҳага қаратилаётган эътиборидан мамнун эканликларини, келгусида ҳам чемпион шогирдлар етиштириб чиқариш йўлида янада иштиёқ билан меҳнат қилишларини билдиришди. 


Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Жaкaртa вa Пaлембaнг шaҳaрлaридa ўткaзилгaн XVIII ёзги Осиё ўйинлaридa спортчилaримиз 21 олтин, 24 кумуш вa 25 бронзa, жaми 70 тa медaлни қўлгa киритиб, давлатимизнинг мазкур ўйинлар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг