UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0 17:55Расман! Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:27"Дунёни ларзага соламан" - Шавкат Раҳмоновнинг рақибида "иштаҳа карнай" 0 17:00Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин 0 16:38Жон Жонс танқидчиларига жавоб қайтарди 0 16:16Серена Уильямс теннисдан кетиши сабаб бўлган омилни айтди 0 15:36Тезкор. Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентига айланди 0

06 окт 18:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида 4 та медаль қўлга киритдик

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун, 6 октябрь куни Осиё ўйинларининг ўн учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Кун давомида вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Совриндорлар: 

Олтин:

Ўзбекистон терма жамоаси (Бадиий гимнастика)


Кумуш:

Анвар Клевлеев (Слаломда эшкак эшиш)

Акбар Жўраев (Оғир атлетика)


Бронза:

Руслан Нурудинов (Оғир атлетика)


- - - - - 


Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги чиқишидан матнли трансляциямиз ўз якунига етди. 


18:00. Оғир атлетика. Ригина Адашбоева даст кўтаришни 106 кг, силтаб кўтаришни 127 кг, умумий ҳисобда 233 кг натижа билан 4-ўринда якунлади


17:35. ОЛТИНННН! Бадиий гимнастика. Таҳмина Икромова, Вилана Савадьян ва Евелина Атальянцдан иборат терма жамоамиз ҳалқа, тўп, булава ҳамда тасмадаги машқлар орқали умумий 324.800 очко жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди ва делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этди!


16:55. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз 8-турда Қозоғистонни 3.5:0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, аёллар терма жамоамиз Мўғулистонни 2.5:1.5 ҳисобида доғда қолдирди.


16:45. Оғир атлетика. Ригина Адашбоева даст кўтариш баҳсларида 106 кг натижа қайд этди. Бироздан сўнг, силтаб кўтариш баҳслари ҳам старт олади.


14:35. От спорти. Финалда қатнашган Бекзод Қурбонов ва Хуршидбек Олимжонов ўз чиқишларини тугатишди. Бекзод 16, Хуршидбек эса 19-ўрин билан финални якунлашди. 


14:25. Рақс спорти. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Жамол Асадуллаев 684 балл билан тўққизинчи, Талгат Шеров эса 618.80 балл билан ўнинчи натижани қайд этди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Асал "Литтос" Сапарбаева 467.50 очко билан ўн еттинчи бўлди.


13:58. Футбол. Аёллар терма жамоамиз бронза медали учун кечган баҳсда мезбон Хитойга 0:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва Осиё ўйинларини тўртинчи ўринда якунлади.


13:25. КУМУШ ва БРОНЗА! Акбар Жўраев даст кўтариш ва силтаб кўтариш якунига кўра 417 кг тош кўтариб, кумуш медални қўлга киритди. Руслан Нурудинов эса 391 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Олтин медал 418 кг тош кўтарган хитойлик спортчига насиб этди.


13:01. Анвар Клевлеев якунда Осиё ўйинларининг кумуш медали билан, хитойлик спортчи эса олтин медал билан тақдирланди.


12:49. Оғир атлетика. Даст кўтариш баҳслари якунланди. Акбар Жўраев 189 кг, Руслан Нурудинов эса 175 кг натижа қайд этди. Акбар Жўраев даст кўтариш баҳслари якунига кўра, пешқадам бўлиб турибди.


12:45. Синхрон сузиш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диана Онкес ҳамда Зиёдахон Тошхўжаева умумий 190.6966 балл жамғарди ва 10 та терма жамоа орасида еттинчи натижани қайд этди.


12:00. Ўзбекистондан олтин медаль тортиб олинмоқда. Слаломчимиз Анвар Клевлеев олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, якунда ҳакамлар хитойлик спортчининг балларини кўтариб қўйишди. Яъни у хато қилмаган деб ҳисоблашди ва у Анвардан олдинга ўтиб кетди. Ўзбекистон вакиллари эса бунга аппеляция беришган. Кутамиз!


11:58. Каратэ. Зулҳумор Турсуналиева нимчорак финал босқичида филиппинлик Жейми Кристине Лим билан жанг қилди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.


11:23. ОЛТИНННН! Анвар Клевлеев слаломда эшкак эшиш баҳсларида 98.63 натижа билан барча рақибларидан устун келди ва олтин медални қўлга киритди!!! (UPD. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Клевлеев кумуш, хитойлик спортчи эса олтин медаль билан тақдирланди)


11:16. Эркин курашчиларимиз Аббос Раҳмонов ва Нодиржон Сафаров ўтиш босқичида ҳам имкониятни бой бериб қўйди.


10:10. От спорти. Чавандозларимиз конкур баҳсларида финалга йўл олишди. Терма жамоамиз аъзолари Хуршидбек Алимжонов ва Бекзод Қурбонов соат 12:00да бошланадиган финалда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришади. 


10:00. Жиу-житсу. Ферузбек Ўроқов бронза учун ўтиш жангида мўғулистонлик рақибга имкониятни бой берди. 


9:20. Бугун Тошкент вақти билан соат 12:00да оғир атлетикада -109 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилади. Унда Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этишини яна бир бор эслатиб ўтамиз. 


9:15. Бадиий гимнастикачи қизларимиз саралашда ҳалқа ва тўп билан машқларни якунлашди. Булава ва тасмадаги машқлар қолди.  


8:58. Дилфуза Аимбетова чорак финалда КХДР вакиласига ютқазди.


8:45. Жиу-житсу. Ферузбек Ўроқов чорак финалда БАА вакилига имкониятни бой берди. 


8:28. Афсуски эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров чорак финалда япониялик рақибга имкониятни бой берди. 


8:13. Жиу-житсу. -77 кг вазнли ҳамюртимз Ферузбек Ўроқов саудиялик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. 


8:05. Уч нафар бадиий гимнастикачимиз ўз чиқишини амалга оширмоқда.


7:56. Аёллар кураши. -76 кг вазнли Светлана Оқназарова қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой берди. 


7:45. Каратэ. +84 кг вазнли Самарбек Ҳамроев илк жангида таиландлик рақибига ютқазди.


7:40. Аёллар кураши. Дилфуза Аимбетова -62 кг вазн тоифасида кореялик рақибасини мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. 


7:35. Эркин кураш. -57 кг вазнли Нодиржон Сафаров 1/8 финалда тожикистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. 


7:28. Слаломда эшкак эшиш. Анвар Клевлеев 101.49 натижа билан финалга йўл олди. Алибек Темиргалиев эса афсуски финалга чиқа олмади. Финал бугун соат 11:00да бошланади.


7:06. Эркин кураш. -65 кг вазнли Аббосбек Раҳмонов илк жангида эронлик рақибига имкониятни бой берди.


6:48. Жиу-житсу. Умид Сайдуллаев имкониятни бой берди. Ферузбек Ўроқов эса баҳрайнлик рақибини мағлуб этди.


6:45. Каратэчимиз Улуғбек Алибоев икки маротаба мағлубиятга учради. 


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига бағишланган онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


6 октябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

5:30 дан сўнг. - Каратэ. Эркаклар, -60 кг, нимчорак финал. Улуғбек Алибоев - Абдуллаҳ Шаабан (Қувайт)

5:30 дан сўнг. - Каратэ. Эркаклар, +84 кг, нимчорак финал. Самарбек Ҳамроев - Тирават Кангтонг (Таиланд)

6:00. - От спорти. Эркаклар, индивидуал. Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Алимжонов, Баҳромжон Газиев

6:00. - Слаломда эшкак эшиш (каноэ). Эркаклар, ярим финал. Анвар Клевлеев, Алибек Темиргалиев

6:00. - Жиу-житсу. Эркаклар, -77 кг, 1/16 финал. Умид Сайдуллаев - Фаҳад Алмарри (Қувайт)

6:00 дан сўнг. - Жиу-житсу. Эркаклар, -77 кг, 1/16 финал. Ферузбек Ўроқов - Маҳмуд Алнажжар (Қатар)

7:00. - Бадиий гимнастика. Индивидувал ва жамоавий йўналиш саралаши. Вилана Савадьян, Евелина Атальянц, Таҳмина Икромова

7:00. - Эркин кураш. 65 кг, саралаш раунди. Аббос Раҳмонов - Раҳман Амузадҳалили (Эрон)

7:00 дан сўнг. - Эркин кураш. 57 кг, нимчорак финал. Нодиржон Сафаров - Ҳикматулло Воҳидов (Тожикистон)

7:00 дан сўнг. - Аёллар кураши. 76 кг, нимчорак финал. Светлана Оқназарова - Жамила Бакбергенова (Қозоғистон)

7:00 дан сўнг. - Аёллар кураши. 68 кг, нимчорак финал. Фируза Эсанбаева - Наруҳа Мацуюки (Япония)

7:00 дан сўнг. - Аёллар кураши. 62 кг, нимчорак финал. Дилфуза Аимбетова - Ҳанбит Ли (Корея Республикаси)

11:00. - Синхрон сузиш. Ўзбекистон (Диана Онкес, Зиёдахон Тошхўжаева)

11:30 дан сўнг. - Каратэ. Аёллар, -61 кг, нимчорак финал. Зулҳумор Турсуналиева - Жейми Кристине Лим (Филиппин)

11:30 дан сўнг. - Брэйк дэнс. Ўзбекистон

12:00. - Футбол. Аёллар, бронза медали учун. Ўзбекистон - Хитой

12:00. - Шахмат. Эркаклар, жамоавий, 8-тур

12:00. - Шахмат. Аёллар, жамоавий, 8-тур

12:00. - Оғир атлетика. Эркаклар, -109 кг. Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов

16:00. - Оғир атлетика. Аёллар, -87 кг. Ригина Адашбоева.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+4   
06 окт 09:17:41
Bulent Ersoy
Bugun kimdir yutadimi uzi karate jiujitsu erkin kurash yutqazdi yutqazdi yuzqazdi bub yotibiyu umuman tayorgarligi yuqmi deyman
+3   
06 окт 08:36:26
Bulent Ersoy
Kurash bn karatedan tilladan umid qilmasakxam bularkan bronza olishsin xech bulmasa omad
+2   
06 окт 10:37:43
Алишер Отакулов
Бойларни эркатойлари борганми дейман, еб ётибди
+2   
06 окт 09:33:28
Bobur 77777
Kurashdan normalniy sportchilar yoqmi bular 1chi bosqichdan tichib qoyyaptiyu O'zbekistonni nominiyam orqaisga urishyapti
+1   
06 окт 17:57:55
Bulent Ersoy
Agar Slalomda eshkak eshishdagi tillani olganda va og'r atletikadayam olganda bugun Xindustondan utadigan kunimiz bulgan ekan xechqisi yuq badiy gimnastika xar bir yunalishda 1 olsa utarmiz xudo xolasa
+1   
06 окт 17:57:14
Aziz Nabiev
Kaltakesak qurbaqa harbola yesa ham hamma sport turlarida zo'r ayniqsa bugungi sport turlarida ikkita oltinmizdi tortib olgach juda yoqmayapti shu hitoyliklar.
+1   
06 окт 14:14:14
Тож
Спорт твни директорига бориб олган, лекин трансляция ноль. Борини берамиз деб қаердаги узоқ чўзиладиган спорт турларини бериб ўтирибди. Тожиклар, қозоқ, қирғизлар қаердан олиб беряпти? Оғир атлетикани нега энди олиб беряпти. Ҳайит ўтиб бўлдику! Бирор натижага эришмаган, шунчаки саёхатга борганларни ким муҳокама қилади? Ўзбекистон имкониятидан охиригача фойдаланмади-ку. Сабаби нимада?
+1   
06 окт 11:26:37
Diyorbek Tirkashev
Bizda kurash, karate qolgan sportchilarmiz bugun musobaqaga qolgan davlatlar uchun medal ulashishga borganimi, qani bularni federatsiyasilari tushuntirish berishsin. Yutqazib quydi, musobaqadagi ishtirokini yakunladi bo‘lyapdiku. Bugun bor umidimiz endi og‘ir atletikachilarimizdan, 3 chalasiga ham omad.
+1   
06 окт 09:16:40
Тож
Кечагига ўхшаб охирида газинибосиб олтинларни кўпайтирсп рози эдим
+1   
06 окт 09:12:29
Ulug'bek Rizayev
Алюмин хам йук экан а?
   
06 окт 17:52:45
Kamoliddin Bozarov
Assalomu alaykum. Badiiy gimnastikadan haqiqatdan oltin olishdimi. Yana bir aniqlik kiritingizlar. Boyagiday Xitoyliklar oltin medalni tortib olmasin. Albatta hazil. Tabriklaymiz.
   
06 окт 15:49:13
Bulent Ersoy
Bu Akbarni 5 yil oldingi Patayadagi natijasidanam takrorlabti Konyada 246 kutargandi
   
06 окт 14:05:30
Aziz Nabiev
Yaqinda jahon chempioni bulgandi ogʻir atletikachilarimiz nima bo'ldi hitoylik ilib ketibdida oltin umidimiz o'zibmizda boshqa oltin oladigan sportchilar qolmadi.
   
06 окт 13:13:37
baksyor
Bulent Ersoy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Medal jamg'rishta xindlarga boy berdik endi medal jamg'arishta qozoqlargayam boy berishni boshladik xech bulmasa tilla buyicha 4 uringa chiqsak yaxshi bulardi omad omad omad lekin bugungi xitoyni tillani ogani xammayoqda g'irromlik
Medalni soni emas qiymati xisoblanadi qozoqlarda asason bronza
   
06 окт 13:10:33
Bulent Ersoy
Medal jamg'rishta xindlarga boy berdik endi medal jamg'arishta qozoqlargayam boy berishni boshladik xech bulmasa tilla buyicha 4 uringa chiqsak yaxshi bulardi omad omad omad lekin bugungi xitoyni tillani ogani xammayoqda g'irromlik
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг