UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0 17:55Расман! Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:27"Дунёни ларзага соламан" - Шавкат Раҳмоновнинг рақибида "иштаҳа карнай" 0 17:00Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин 0 16:38Жон Жонс танқидчиларига жавоб қайтарди 0 16:16Серена Уильямс теннисдан кетиши сабаб бўлган омилни айтди 0 15:36Тезкор. Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентига айланди 0

27 сен 18:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида спортчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди

Бугун, 27 сентябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларида тўртинчи кун беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди.


Олтин: 

Улуғбек Рашитов (таэквондо)


Кумуш:

Феруза Содиқова (таэквондо)

Нодирбек Абдусатторов (шахмат)

Умида Омонова (шахмат)

Дзюдо терма жамоамиз 


Бронза:

Жавоҳир Синдаров (шахмат)


- - - - -


Ушбу саҳифа орқали бугунги кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ 


18:02. Боксчи Руслан Абдуллаев мўғулистонлик кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


17:40. Боксчимиз Руслан Абдуллаевнинг мўғулистонлик Чинзориг Батарсухга қарши жанги бошланмоқда


16:41. Сузувчимиз Элдорбек Усмонов 100 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида финал баҳсида иштирок этиб, 52:81 натижа қайд этди. Афсуски, ҳамюртимиз бу орқали 8 нафар спортчи орасида сўнгги натижани қайд этди.


15:51. Умида Омонова мезбон спортчидан сўнг иккинчи натижани қайд этди ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибасига айланди!


15:06. Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди!


15:05. Жавоҳир Синдаров бронза медалига эга чиқди!


14:54. Сув полоси. Қизларимиз Таиландга 11:17 ҳисобида ютқазишди. 


14:45. Гулноза Матниязова ҳам ютқазди. Ўзбекистон - Япония 0:4. Ўзбекистон дзюдочилари микст йўналишида кумуш медални қўлга киритишди! Яхши иштирок!


14:36. Теннис. Ҳумоюн Султонов/Сергей Фомин жуфтлиги чорак финалда Хитой Тайпейи вакилларига 2:6, 3:6 ҳисобларида ютқазишди.


14:33. Дзюдо. Муроджон Йўлдошев ҳам ютқазди - 0:3.


14:30. Гандболчи қизларимиз Қозоғистонга 33:37 ҳисобида ютқазиб қўйишди.


14:27. Диёра Келдиёрова ҳам ютқазди. Ўзбекистон - Япония 0:2.


14:25. Дзюдочиларимиз финални бошлашди. Илк жангда Алишер Юсупов ютқазиб қўйди. Ўзбекистон - Япония 0:1.


13:55. Таэквондочимиз Феруза Содиқова финалда хитойлик рақибасига қарши жанг қилди ва афсуски 0:2 (0:2, 3:9) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. КУМУШ!


13:48. Дзюдода бироздан сўнг жамоавий баҳслар финали бошланади. Ўзбекистон Японияга қарши!


13:45. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам 8-турда ғалабага эришди! Шахматда медаль учун имкониятларимиз янада ошди!


13:42. ОЛТИННННН!!! Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик рақибини 2:0 (14:6, 13:9) ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди!


13:30. Таэквондода финаллар бошланмоқда. Ҳамюртларимиз олтин медаль учун жанг қилишади. 

-68 кг: Улуғбек Рашитов - Заид Абдул Карим (Иордания)

-67 кг: Феруза Содиқова - Жие Сонг (Хитой)


13:20. Умида Омонова қозоғистонлик жаҳон чемпиони Абдумалик Жансаяни мағлубиятга учратди ва ўз имкониятларини яхшилаб олди! У ўзи учун медални нақд қилди. Бироздан сўнг 9-турда медални қандайлигини билиб оламиз!


13:18. Боксчимиз Лазизбек Мулложонов ҳиндистонлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди!


12:52. Таэквондода яна бир финал!!! Феруза Содиқова эронлик рақибасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинлари финалига чиқди!


12:33. Қиличбозлик. Жамоавий шпага йўналишида қизларимиз чорак финалда Японияга 32:45 ҳисобида ютқазишди. 


12:28. Улуғбек Рашитов Осиё ўйинлари финалига йўл олди! У ярим финалда кореялик рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди! 


12:15. Таэквондочиларимиз иштирокидаги ярим финаллар бошланмоқда!


12:05. Шахматчиларимиз бошлашди. Бугун яккалик баҳсларида медаллар тақдири ҳал бўлади. Сўнгги икки тур қолган. Тур олдидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Умида Омоновада медаллар учун имконият бор.


11:50. Таэквондочимиз Жасурбек Жайсунов чорак финалда иорданиялик кучли рақибига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Юртдошимиз ғалабага жуда-жуда яқин келганди... Аммо Олимпиада финалчисига қарши жангда бироз омад юз ўгирди.


11:48. Боксчимиз Сабина Бобоқулова сингапурлик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди!


11:29. Таэквондочимиз Феруза Содиқова қозоғистонлик рақибига қарши кечган қийин жангда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 


11:20. Таэквондо. Улуғбек Рашитов Хитой Тайпейи вакилини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


10:27. Гандбол. Эркаклар терма жамоамиз Баҳрайнга 25:47 ҳисобида ютқазиб қўйди.


10:02. Стол тенниси. Розалина Хаджиева сингапурлик рақибасига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.


9:46. Ҳумоюн Султоновнинг рақиби жароҳат туфайли учинчи сетни кўнгилдагидек ўтказа олмади. Натижада Ҳумоюн бу сетда 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, учрашувни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Аҳамиятлиси, Ҳумоюн бу ғалаба орқали ярим финалга йўл олди ва камида бронза медалини нақд қилди.


9:10. Ҳумоюн Султонов иккинчи сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал қила олди - 7:6. Учинчи сет ғолибни аниқлаб беради.


9:00. Муроджон Йўлдошев, Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Рината Илматова, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниёзовадан иборат микст терма жамоамизнинг финалдаги рақиби Япония бўлади. Баҳс 13:00 дан сўнг бошланади.


8:55. Дзюдочиларимиз ярим финалда Хитойни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!!!


8:40. 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича финал баҳси Тошкент вақти билан 16:35 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, мазкур финал баҳсида ўзбекистонлик Эдлорбек Усмонов ҳам иштирок этади.


8:22. Қиличбозлик бўйича рапира йўналишидаги эркаклар терма жамоамиз чорак финалда Хитойга қарши баҳс олиб борди ва якунда 26:45 ҳисобида имкониятни бой берди. 


8:10. Дзюдо терма жамоамиз чорак финалда Таиландни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Вакилларимиз ярим финалда мезбон Хитой билан тўқнаш келади.


8:07. Теннис. Ҳумоюн Султонов яккалик баҳслари чорак финал ўйинини ўтказмоқда. Хитой Тайпейи вакилига қарши кечаётган баҳсда у биринчи сетда 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. 


8:03. Сузувчимиз Егор Петряков 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича саралаш босқичида 1:52:00 натижани қайд этди. Петряков бу натижа орқали ўз саралаш гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди, аммо бу натижа Егорнинг финалга чиқиши учун етарли бўлмади.


7:54. Яна бир таэквондочимиз Жасурбек Жайсунов (-80 кг) нимчорак финал босқичида қувайтлик Бандар Аленези билан жанг қилди ва 2:0 (10:0, 13:2) ҳисобида ғалаба қозонди. Жасур бу ғалабаси орқали чорак финалга йўл олди.


7:41. Киберспорт. Dream Three Kingdoms 2 ўйини бўйича ўтказилаётган мусобақада вакилларимиз "Б" гуруҳининг илк ўйинида Филиппинга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Улар кейинги ўйинни Қозоғистонга қарши ўтказади. Баҳс 08:10 да старт олади.


7:38. Дзюдо бўйича эркаклар терма жамоамиз чорак финалда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Таиланд нимчорак финалда Филиппинни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 


7:28. Сузиш. Элдорбек Усмонов 100 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида саралаш босқичида иштирок этиб, 52:85 натижа қайд этди ва финалга йўл олди!


7:26. Таэквондо. Феруза Содиқова нимчорак финал босқичида таиландлик Сасикорн Тонгчан билан жанг қилди ва 2:0 (5:4, 11:10) ҳисобида ғалаба қозонди. Феруза ушбу ғалабаси орқали чорак финал масаласини ҳал қилди.


7:09. Таэквондо. Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов илк жангини гонгконглик рақибига қарши ўтказиб, 2:0 (14:1, 16:4) ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.


6:51. Қиличбозларимизнинг чорак финалдаги рақиби мезбон Хитой бўлади! 


6:41. Қиличбозлик бўйича эркаклар терма жамоамиз Таиланд устидан 45:26 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. 


6:20. Ҳозирда фақатгина қиличбозлик бўйича эркаклар терма жамоамиз ўз баҳсига киришган. Йигитларимиз Таиланд вакилларини 25:14 ҳисобида мағлуб этмоқда, баҳс якунига қадар яна 4 та жанг қолди.


Ассалому алайкум. Ўзбек спортчиларининг Осиё ўйинларидаги иштирокидан онлайнни бошлаймиз. 

- - - - - - 

27 сентябрда кун давомида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:  

6:00. - Қиличбозлик. Рапира, эркаклар жамоавий, 1/16 финал. Ўзбекистон - Таиланд

6:00. - Киберспорт. Dream Three Kingdoms 2 ўйини. "Б" гуруҳи, 1-ўйин. Ўзбекистон - Филиппин

07:00. - Теннис. Эркаклар, яккалик, чорак финал. Ҳумоюн Султонов - Чунсин Ценг (Хитой Тайпейи)

07:00 дан сўнг. - Дзюдо. Жамоавий микст баҳслари. Ўзбекистон - Филиппин/Таиланд баҳси ғолибига қарши

07:15. - Таэквондо. Эркаклар, -68 кг, нимчорак финал. Улуғбек Рашитов - Фунг Вай Ло (Гонгконг)/Аҳмад Баҳлол (Фаластин) баҳси ғолибига қарши

07:15 дан сўнг. - Сузиш. Эркаклар, 100 метрга баттерфлай усулида сузиш. Элдорбек Усмонов

07:30. - Таэквондо. Аёллар, -67 кг, нимчорак финал. Феруза Содиқова - Юен Тинг Со (Гонгконг)

07:45. - Таэквондо. Эркаклар, -80 кг, нимчорак финал. Жасурбек Жайсунов - Бандар Аленези (Қувайт)

07:45 дан сўнг. - Сузиш. Эркаклар, 200 метрга эркин усулда сузиш. Егор Петряков

9:00. - Гандбол. Эркаклар, "С" гуруҳи. Ўзбекистон - Баҳрайн

09:15. - Стол тенниси. Аёллар, яккалик, 1/32 финал. Розалина Хожиева - Жингьи Жоу (Сингапур)

10:00. - Теннис. Эркаклар, жуфтлик, чорак финал. Ўзбекистон 1 - Хитой Тайпейи 2

11:30. - Бокс. Аёллар, -50 кг, нимчорак финал. Сабина Бобоқулова - Матиал Даниша (Сингапур)

12:00. - Гандбол. Аёллар, "А" гуруҳи. Ўзбекистон - Қозоғистон

12:00. - Шахмат. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова

13:00. - Бокс. Эркаклар, -92 кг, нимчорак финал. Лазизбек Мулложонов - Санжиит (Ҳиндистон)

13:30. - Сув полоси. Аёллар, робин раунди. Ўзбекистон - Таиланд

17:45. - Бокс. Эркаклар, -63,5 кг, нимчорак финал. Руслан Абдуллаев - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
27 сен 15:12:22
Bulent Ersoy
Naxotki shunday nomdor shaxmatchilarimizxam 1 tillo ololmadi xech bulmasa 3 imkoniyatdan 1 tasi tilla buladi deb uylagandim
+1   
27 сен 14:54:13
Aziz Nabiev
Obeddan keyin yutqazdi yutqazdi kupayib ketdiyov
+1   
27 сен 13:23:16
Тож
Оламспортга вақтида етказаётган маълумотлари учун рахмат. Гап йўқ.
+1   
27 сен 13:21:50
Тож
Кеча Спорт твни каттаси дзюдони олиб беришга доступ бор деган эди. Уёқда Ўзбекистон финалга чиқди. Лекин спорт тв жим. Уят!
   
27 сен 18:25:44
Bulent Ersoy
Shuning uchun faqat boksga etibor bermasdan boshqasigayam etibor berish kere 3 tasi starfa yutqazdi yan osiyolikdan masalan suzishda biz xech nimadi olmiymiz shuniyam bizga etibor rivozlanish bulsa yaxshi bulardi eng kup medallar suzish va engil atletikada uynaladi a
   
27 сен 18:07:55
Bulent Ersoy
Qillarimiz 2 yuqotishni tushunardim lekin Bolladan munaqa yo'qotish sharmandali medalsiz Qozog'istonliklar xali qizladayam bolladayam bironta janini yutqazmadi aksincha nakaut bn yuti
   
27 сен 14:52:59
Aziz Nabiev
Obeddan keyin
   
27 сен 13:59:51
Bobur 77777
Rashidov eng yorkin sportchimiz ajoyib galaba
   
27 сен 13:43:05
TOKIO-2020
Улуғбек чемпион.
   
27 сен 08:56:36
Bulent Ersoy
Агар сузишдаям медал олсак бу жуда Зур натижа буларди омад омад омад
   
27 сен 08:12:10
Bulent Ersoy
Shu kiber sportni biznikilar yutti deganini kurmadim bormasa bularkan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг