UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0

10 сен 20:33
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиёнинг йирик комплекс мусобақаларига тайёргарлик қандай кетмоқда?

Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) спорт қўмитаси онлайн учрашув ўтказди.

Унда ООК шафелигида ўтказиладиган йирик спорт мусобақаларига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

2021 йилда Осиё Олимпия кенгаши қитъамизда 3 та йирик турнир ўтказади. Улар – апрель ойида Хитойнинг Санье шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё соҳил ўйинлари, май ойида Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, ноябрь ойида Хитойнинг Шаньтоу шаҳрида учинчи ўсмирлар Осиё ўйинларидир. 2022 йилнинг апрель ойида эса Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур йиғилишда ўйинлар Ташкилий қўмиталарнинг вакиллари бўлажак мусобақаларнинг спорт дастурларини, беллашувлар ўтадиган объектларнинг тайёргарлиги, мусобақаларни бошқариш ва ўтказиш режалари бўйича тақдимот ўтказишди.

Санье шаҳридаги олтинчи Осиё соҳил ўйинлари 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтиши режаланган эди. Бироқ COVID-19 пандемияси сабабли 2021 йилнинг 2-10 апрелига кўчирилди. Унда иштирок этиш учун 43 миллий Олимпия қўмиталарининг 3173 нафар атлети (1923 эркак ва 1250 аёл) спортнинг 17 тури бўйича беллашиш учун рўйхатдан ўтганлар.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари 2021 йилнинг 21-30 май кунлари Бангкок шаҳри ва Чонбури провинциясида ўтказилади. Мусобақада атлетлар спортнинг 29 турида беллашишади. Шунингдек, Ўйинларда 290 та старт, спортнинг икки тури, шу жумладан текбол бўйича синов мусобақалар ўтказилиши кўзда тутилган.

2021 йилнинг 20-28 ноябрида Хитойнинг Гуандун провинцияси, Шаньтоу шаҳрида учинчи Осиё ўсмирлар ўйинлари бўлиб ўтади.

Осиё Олимпия кенгашининг вице-президенти Сун Люзен онлайн учрашувни якунлар экан, Осиё ва бутун дунёда спортни ривожлантиришга хизмат қиладиган ушбу Ўйинларга муваффақиятли тайёргарлик кўрилаётганлигини таъкидлади. Ташкилий қўмиталарнинг тақдимотлари натижасида ушбу муҳим мусобақаларга тайёргарлик тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг