UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 янв 15:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оскар Де Ла Хойя Жейрон Эннис билан жанг учун Вержил Ортис фойдасига 60/40 гонорар бўлишини талаб қилмоқда

Биринчи ўрта вазнда WBC вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби кичик Виржил Ортиснинг промоутери Оскар Де Ла Хойя шундай таклиф ва талаб билан чиқди.

У ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жейрон Энниснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳамкасби Эдди Хирнга шарт қўйди. Де Ла Хойянинг таъкидлашича, бу боксчилар ўртасидаги жанг фақат Ортис фойдасига гонорар 60 га 40 нисбатида тақсимлангандагина бўлиб ўтиши мумкин.

"Мен ён бермайман, - деди Оскар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода. - Бу жангни уюштиришни сиз сўраяпсиз, шунинг учун шартга рози бўлинглар... Виржилнинг супер жанглар учун икки ёки уч потенциал рақиби бор. Унинг вариантлари етарли. Далласдаги стадионда Эррол Спенсга қарши жангини тасаввур қилинг. Ёки Лас-Вегасда Себастьян Фундора билан мегажанг. Эннис ҳам Ортиснинг режаларига киради, лекин у кейингиси бўлиши шарт эмас".

Эслатиб ўтамиз, Эннис ва Ортис ўртасидаги жанг ҳақидаги гап-сўзлар бир неча йил олдин бошланганди. Ўшанда уларнинг иккиси ҳам фақат истиқболли ярим ўрта вазн тоифаси жангчилари эди, аммо кейин боксчилар турли вазнларга тушиб қолгани сабабли маълум вақт жим бўлиб қолишди. Эннис биринчи ўрта вазн тоифасидаги дебютини 2025 йил октябрь ойида муваффақиятли ўтказди ва унинг вакиллари дарҳол Ортис билан жанг бўйича музокараларни қайта бошладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг