UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Шукуржон Аминова — Tashkent Grand Slam 2026 чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:42ИНТЕРВЬЮ. Устахонадан чемпионликкача! — Нозим Қаландаров билан суҳбат 0 18:16Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг Махачев билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:40Исроил Мадримов кейинги жанги қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:17АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди 0 16:38Бобур Қурбонов PRIME FC чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин (ВИДЕО) 0 16:16Шара Буллет Масвидаль билан Бразилияда жанг қилади! (ПОСТЕР) 0 15:37Jasco coach: "Mangu 2 турнирининг жой ва санаси аниқ бўлди" (ВИДЕО) 0 15:10"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди 0 14:48Яхши хабар: Ўзбекистон 8 йиллик танаффусдан кейин қишки Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритди! 0 14:40Zuffa Boxing вакилига айланган Конор Бенн илк жангини Фьюри билан бир оқшомда ўтказади, у мазкур жанг орқали яхшигина "соққа" ишлаб олади! 0 14:14Бугун ўзбекистонлик ёш ММА устаси ONE FC'даги навбатдаги жангини ўтказади 0 13:52Mangu Лигаси яна бир таниқли ўзбекистонлик спортчи билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 13:29Роналду Англияга қайтиши мумкин?! 0 13:05Нима учун UFC'да Емельяненко — Веласкес жанги амалга ошмаганини айтилди 0

29 авг 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўсмир боксчиларимиз 11 та медаль қўлга киритишди, умумжамоа ҳисобида биринчимиз!

Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун, 29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Қувонарлиси, чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди. 

Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.  

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин: 

-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-60 кг: Жавоҳир Умматалиев 

-63 кг: Лазизбек Тўлқинов 

-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-70 кг: Шавкатжон Болтаев 

-81 кг: Сардорбек Турсунов 


Кумуш: 

-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов 

-54 кг: Мироншох Норқосимов  

-57 кг: Далержон Бозоров 

-75 кг: Мизроб Некбоев 


Бронза:

-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев


Қайд этиш лозимки, ўсмир йигитларимиз умумжамоа ҳисобида 6 та олтин билан биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар эгаллашган бўлса, учинчи ўринни Ҳиндистон вакиллари банд этдилар. Яна битта медални эса Эрон вакили қўлга киритди. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг