UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 мар 19:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган боксчи қизга 2 хонали уй совға қилинди

Бокс бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган «Ғиждувон Тўмариси» - Узукжамол Юнусовани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Ғиждувон ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган ғиждувонлик 15 ёшли Узукжамол Юнусовага ажойиб совға туҳфа қилинди.

Ғиждувон туманида катта тантаналар остида чемпионни кутиб олиш ҳамда тақдирлаш маросими ташкиллаштирилди.


Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг совғасини туман ҳокими Шерзод Ашуров топширди. Чемпионга 2 хонали уй ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди. Шунингдек, Узукжамол Юнусованинг бокс бўйича мураббийи Фаррух Жўраев ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланди.


«Фарзандни кўкдан ерга туширадиган ота бўлса, ердан кўкка кўтарадиган унинг устози, шундай экан фақатгина устоз туфайли, энг яхши устоз туфайли дунёларни забт этишингиз мумкин. Бу ҳали бошланиши, ҳали катта-катта марралар бизни кутяпти», - деди туман ҳокими Шерзод Ашуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг