UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

23 дек 14:41
Янгиликлар

Дзюдо

Ўсмирларимиз “Nosov Cup” халқаро турниридан 3 та медаль билан қайтишяпти

Теглар :  Дзюдо
Россия Федерациясининг Москва вилояти Люберци шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги анъанавий турнир якунига етди.

Ўз тарихида саккизинчи бор ташкил этилган “Nosov Cup” халқаро мусобақасида дунёнинг йигирмадан зиёд давлатидан 2000 нафарга яқин ўсмирлар татамига чиқишди. Баҳслар 2006-2008 (қизлар), 2006-2007, 2008-2009, 2010-2011 (ўғил болалар) йил ёш тоифаларида ўтказилди.

“Триумф” спорт саройи мезбонлик қилган турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ўзбекистонлик 10 нафар ёш дзюдочи ҳам иштирок этди. Мусобақанинг биринчи куни -38 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иноят Телмонов бронза медалига сазовор бўлганди.

Иккинчи кунги беллашувларда Шарофиддин Раҳмонов (-28 кг) ва Иномжон Баҳодиров (-50 кг) ҳам халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди. Москвадаги турнирда 3 та медалга эга чиққан дзюдочиларимиз бугун соат 22:30да Тошкентга қайтиб келишади.




Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг