UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

31 июл 13:07
Янгиликлар

От Спорти

От спорти. Ҳамюртимиз Россиядаги Гран-Прида шоҳсупага кўтарилди

Теглар :  От спорти
От спортининг конкур йўналиши бўйича «Россия от спорти федерацияси Кубоги» чавандозларимизга яна бир медални тақдим этди.

Мусобақада иштирок этиш учун Голландиядаги ўқув-машғулот йиғинларидан етиб келган Оқил Собиржонов Гран-Прида 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Баҳсларда Россия, Ўзбекистон, Белорусь, Қозоғистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатлардан чавандозлар иштирок этишди. Оқил Собиржонов беллашувларда барча тўсиқларидан хатоларсиз ўтди ва терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўя олди.

Эслатиб ўтамиз, Оқил Собиржонов конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзолари билан Голландияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, жаҳоннинг кўзга кўринган мутахасисларидан конкур сир-асрорларини ўрганаётган эди. У ерда терма жамоамиз аъзолари яна бир неча кундан сўнг Жакартада старт оладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.

Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида бир қатор нуфузли мусобақалар ўтказилиши ва уларда чавандозларимиз иштирок этиши режалаштирилган. Оқил Собиржоновнинг Гран-придаги ютуғи яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари олдидан чавандозларимиз кайфиятига ва рухий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши қувонарли ҳол албатта.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг