UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0

20 фев 19:42
Янгиликлар

Дзюдо

Ўтган йилги Дюссельдорф турниридаги иштирокимиз қандай бўлганди?

Эртага Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Хабар берганимиздек, ушбу мусобақасида дунёнинг 120 давлатидан жами 718 дзюдочи, улар қаторида 15 нафар ўзбекистонлик спортчи турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасининг ўтган йилги Дюссельдорф "Катта Дубулға" турниридаги иштироки ҳақида маълумот берамиз. 22-24 февраль кунлари оралиғида ўтказилган Düsseldorf Grand Slam 2019 турнирида курраи заминимизнинг 98 давлатидан жами 721 дзюдочи, улар қаторида Фарҳод Тўраев бош мураббийлигидаги 10 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этган эди. 

Афсуски, ўшанда Дюссельдорф татамилари дзюдочиларимиз учун омад келтирмаганди. Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўразбоев (-60 кг) бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида кореялик Харим Лига имкониятни бой берган ва иштирокини 7-ўринда якунлаганди. -66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Артём Штурбабин ўзининг учинчи учрашувида бошқа бир кореялик дзюдочи Ким Лим Хванга ютқазиб қўйган эди. -73 кг вазндаги Ғиёсжон Бобоев учинчи беллашувида германиялик Антони Зингдан енгилганди. 

Камолиддин Расулов (-81 кг) илк даврада германиялик Никлас Блоечлга, Давлат Бобонов (-90 кг) учинчи босқичда сербиялик Александр Куколжга, Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) иккинчи беллашувида нидерландиялик Йелле Сниппега ютқазиб қўйганди. 

-100 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган иккинчи вакилимиз Шерали Жўраев эса илк даврада қозоғистонлик Виктор Демьяненкога ютқазган эди. +100 кг вазнда татамига чиққан Бекмурод Олтибоев чорак финалда япониялик Юсей Огавадан, бронза йўлидаги ўтиш баҳсида эса австриялик Стефан Хегйидан енгилганди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра Келдиёрова (-52 кг) биринчи даврада германиялик Натали Роувиерега, Нодира Йўлдошева (-78 кг) эса португалиялик Патрисиа Сампайога имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини тўхтатганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Дюссельдорф-2019 турниридаги энг яхши натижаси 7-ўрин бўлган эди. Диёрбоек Ўразбоев ва Бекмурод Олтибоев кучли еттиликдан жой олганди.  

Ўйлаймизки, эртадан бошланадиган Düsseldorf Grand Slam 2020 турнирида бир эмас, бир неча дзюдочимиз шохсупага кўтарилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг