UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

28 мар 18:02
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўз кумиринг ашаддий рақибингга айланмагунча бўш келма

Олимпия ўйинлари тарихида 23 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган афсонавий Майкл Фелпс ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Унинг ғалабалари ҳақида ҳам кўп эшитганмиз. Бироқ унда эслаб ўтишга арзигулик мағлубиятлар ҳам бор. Қуйида улардан бири ҳақида ҳикоя қиламиз. Бу реал ҳикояни “Ўз кумиринг ашаддий рақибингга айланмагунча бўш келма” деб номладик.

Фелпснинг “шоҳ йўналиши” баттерфляй усулида сузиш. Бу фактни сал кейинроқ ёд оламиз. Хитой ва Сингапур давлатлари бир-бирига яқин. Пекиндаги Олимпиадани кўриш учун сингапурлик ёш сузувчи, 13 яшар Йозеф Скулинг Хитойга келади. Унинг ягона орзуси ўз кумири Фелпс билан суратга тушиш бўлган ва болакай ўз мақсадига етган ҳам.

Рио-2016. Орадан 8 йил ўтиб, ўша болакай дунёнинг энг кучли сузувчиларидан бири бўлиб вояга етди. Майклнинг фаолиятидаги сўнгги стартларидан бири ушбу Олимпиадада 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳси эди. Не ажабки, Фелпс ҳам, Скулинг ҳам ушбу йўналишда финалгача етиб келишди. Якунда Йозеф Скулинг ўз кумирини баттерфляй усулида, яъни Майклнинг “шоҳ йўналиши”да Олимпия ўйинларида доғда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Бу эса ўз кумири ортидан эргашган болакайнинг вақти келиб афсонавий сузувчини мағлуб этгани ҳақидаги воқеа билан жаҳон нашрларида бонг урилди.

2008 ва 2016 йилларда олинган ушбу суратга шундай изоҳ бердик:

2008: Болакайга умрингнинг 1 сониясини эсдалик учун суратга тушгани берасан

2016: 8 йил ўтиб, Скулинг ўша 1 сония қарзини сенга беради.

Ҳа айтганча, ўша беллашув яна бир жиҳати билан тарихда қолган. Скулинг ғолиб чиқиш учун 50.39 сония натижа қайд этган бўлса, бир йўла 3 спортчи: Майкл Фелпс, Чад Ле Кло ва Ласло Чех 51.14 сония натижа билан кумуш медалларга эга чиқишган. Шу боис ушбу йўналишда бронза медали ҳеч кимга тақдим қилинмаган.

Яна бир эътиборли томони шундаки, 25 атлет билан Рио Олимпиадасида қатнашган Сингапур учун Скулингнинг медали ягона бўлиб қолди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг