UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

16 мар 08:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбек спорти юлдузлари 30-меҳрибонлик уйида

Кеча пойтахтимиздаги 30-меҳрибонлик уйида "Наврўз сайли" тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг фаол талабалари ташаббуси билан ташкил қилинганди. Унга Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ва бир қатор спортимиз юлдузлари ҳам ташриф буюришди. Жумладан, бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Бектемир Мелиқўзиев, жаҳон чемпионати совриндорлари Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев, стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Саида Маҳмудова ва футбол бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган Рустам Ашурматов, Исломжон Қобилов ва Акром Комиловлар ушбу тадбирда қатнашдилар. 

Умуман, МОҚ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси сўнгги пайтларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун мунтазам равишда мана шундай тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Бундан бир неча ҳафта аввал шунга ўхшаш тадбирлар пойтахтимиздаги 100-жисмоний имконияти чекланган болалар мактаб интернатида ҳамда кўзи ожизлар мактабида ўтказилган эди. 

Кеча эса спортимиз юлдузлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда 30-меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Тадбир давомида ёш болажонларга институт талабалари иштирокида кўразмали чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Куй-қўшиқлар байрамга ўзгача кайфият улашди. 

Тантанали тадбирда 30-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзбек спортининг ёрқин юлдузлари қўлидан Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари ва спорт анжомларини қабул қилиб олишди. Бундай эътибор ва қизиқарли тадбирдан кўнгли яримта болажонларнинг кайфияти жуда кўтарилди. Улар ҳаяжонларини яшира олмадилар. Тадбир якунида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзбек спорти юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушиш ва улардан дастхат олиш имконига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг