UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

05 авг 17:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс федерацияси Лазизбек Мулложонов билан боғлиқ вазият бўйича муносабат билдирди

Бокс бўйича Париж Олимпиадаси чемпиони, ЖЧ совриндори Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.

Лазизбек Мулложоновда антидопинг қоидаларини бузиш борасида муаммолар пайдо бўлди

Ўзбекистон бокс федерацияси ўзининг расмий Telegram каналида ҳолат бўйича муносабат берди.

"Ижтимоий тармоқларда тарқалётган Лазизбек Муллажонов ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ: Хабарингиз бор, Лазизбек Муллажонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медал соҳиби ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда боксчимизда допинг моддаси аниқлангани ва бунинг натижасида Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медали натижаси бекор қилиниши тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси шуни маълум қиладики, бугунги кунда Муллажонов профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Спортчимиз доимий равишда допинг қоидаларига риоя қилиб келган ва допинг синама тестлари натижалари ҳар доим натижалари манфий чиққан бўлиб, жорий йилнинг 11 июнь куни Халқаро допинг қоидаларига кўра спортчимиздан допинг синама тести олинган ва Халқаро Тест агентлигига (ITA) томонидан тест натижаларига кўра тақиқланган моддалар борлиги аниқланганлиги юзасидан ахборот хати тақдим қилинди.

Спортчимиз Париж-2024 Олимпия ўйинларидан сўнг, 2024 йил 19 ноябр куни Фарғона шаҳридаги хусусий шифохонада соч кўчириб ўтказиш амалётини ўтказганли сабабли, 4 босқичли операция амалётида ва операциядан кейинги муолажаларда шифохона томонидан тақдим қилинган даволаниш учун дори воситаларини қабул қилганлиги ва ушбу дори воситаларида айрим тақиқланган допинг моддалари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Лазизбек Муллажонов томонидан Халқаро Тест агентлигига (ITA) ушбу масала юзасидан керакли барча ҳужжатлар тақдим қилинган бўлиб, Лазизбек якуний қарор чиқишини кутмоқда.

Ижтимоий тармоқларда вакилимиз допинг қоидаларини бузганлиги сабабли Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медали натижаси бекор қилиниши тўғрисида хабарлар асоссиз эканлиги ва юқоридаги ҳолат Олимпия ўйинларидаги натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини маълум қиламиз.

Шу ўринда ОАВ вакилларидан маълумотларни текширмасдан Ўзбекистон бокс федерацияси ва бевосита Муллажонов билан боғланмасдан олдин асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз", дейилади федерация баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг