UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 ноя 17:11
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатига Тошкент шаҳар саралаш босқичи ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ДзюдоТошкент
Узоқ давом этган карантиндан кейин ниҳоят, 4-6 декабрь кунлари дзюдо бўйича катталар ўртасидаги илк республика миқёсидаги мусобақа бўлиб ўтади.

Аниқроғи, белгиланган саналарда Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Катталар ўртасидаги мусобақага пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройи мезбонлик қилади. Уч кун давомида эркаклар ва аёллар ўртасида жами 14 та вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.

Шу кунларда эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон чемпионатига саралаш мусобақалари ўтказилмоқда. Хусусан, мураббийлар саралаш орқали Тошкент шаҳри жамоасини аниқлаб олишди. 

Саралаш турнирида эркаклар -60. -66, -73, -81, -90, -100, +100, аёллар -48, -52, -57, -63, -70, -78 кг вазн тоифаларида жами 112 нафар дзюдочи татамига чиқди. Якунда Ўзбекистон чемпионатида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи 49 (28 эркак, 21 аёл) нафар дзюдочи саралаб олинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг