UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32UFC 316 турнирининг барча иштирокчилари тарозидан ўтишди 0 18:38UFC 316. Шон О'Мэлли Мераб Двалишвилидан оғирроқ чиқди (ФОТО) 0 15:30ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга қандай мукофотлар берилиши маълум 0 14:48Жон Жонс бир марта чеченистонлик жангчидан нокаутга учраганини тан олди 0 12:00Илия Топурия Оливейрадан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 11:05Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман" 0 10:23Cпорт вазири ўринбосари яна бир федерацияда иш бошлади 0 09:03Двалишвили: "Сиз хурсанд ва хавфли Мерабни кўрасиз. О’Мэллини нокаут қиламан" 0 23:0734 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатида! 0 19:12Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди 0 18:51Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" 0 18:25Волкановски: "Миш-мишлар рост — бу Мовсар эмас" 0 18:02Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди 0 17:39Пакьяо Мэйвезерни ўзининг энг яхши ТОП-5 рақиблари қаторига киритмади 0 17:17Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида 0

11 мар 12:00
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 15 та жамоа иштирок этади

Шу йилнинг 23-29 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва унда 15 та жамоа 1,5 та йўлланма учун курашга киришади.

Йўлланмалар сонининг аниқ кўриниши 15 март куни бўлиб ўтадиган “Банияс” — “Насаф” учрашуви натижасига боғлиқ. Беллашувда қаршиликлар зафар қучса, саралаш ўйинлари якунига кўра 2 та жамоа Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичига йўл олади. Акс ҳолда, фақатгина 1 та жамоада бундай имконият бўлади.

Регламентдан келиб чиқиб, саралашда Биринчи лига жамоалари (4 та фарм-клуб бундан мустасно) ҳамда Иккинчи лигаларнинг ғолиб жамоалари ҳудудий ассоциацияларнинг кафолати остида иштирок этади. Иккинчи лигаларнинг ҳудудий ғолиблари сифатида Бухоронинг “Бинокор” ва Тошкент вилоятининг “Келес” жамоалари мусобақага қўшилди. Шунингдек, пулка ўйинларига кўра Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган, аммо талаб этилган ҳужжатларни вақтида топшира олмаган “Денов” жамоаси ҳам кубок саралашига таклиф этилган.

Қуръа ёрдамида жамоалар 1/8 финалдаги рақибларини аниқлаб олади. Фақатгина битта омадли жамоа автоматик равишда ¼ финал йўлланмасига эга чиқади. Битта учрашувдан иборат ўйинлар якунига кўра мағлуб жамоалар мусобақани тарк этади. Регламентнинг 20.1-бандидан келиб чиқиб, саралаш учрашувларининг асосий вақтида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаса, қўшимча таймларсиз навбат пенальтилар сериясига берилади.

Аввалроқ хабар берилганидек, саралаш учрашувларига қуръа 19 март куни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда ташлаб берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг