UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Даниэль Алвес "Барселона" афсоналари рўйхатидан чиқариб ташланди 0 18:51UFC. Енгил вазндаги энг кучли боксчи ким? "Албатта Махачев эмас". Физиев жавоб берди. 0 18:29Тошкент “Катта дубулға” турнири олдидан матбуот анжумани ўтказилди 0 18:08"У "монстр". Сауль Альваресни мағлуб этиши мумкин бўлган боксчи номи айтилди 0 17:45Мбаппенинг келгуси фаолияти қандай бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди 0 17:22"Пулим кўпайиб кетса...". Шавкат Раҳмонов юлдузлик касали ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:00Энтони Жошуа Нганну билан жангга оз қолганида қандай формада эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 16:38Сауль Альварес энди кимга қарши жанг қилиши маълум қилинди 0 16:16Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди 0 15:53Дана Уайт Жон Жонснинг навбатдаги жанги вақти ҳақида гапирди 0 15:31Тошкентда гандбол бўйича халқаро турнир ўтказилади 0 15:10Баҳорнинг иккинчи куни ўтказиладиган UFC Fight Night 238 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 14:47Месси ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи шахсга айланди 0 14:23Йўғе?! Оскар де ла Хойя Дана Уайт билан жанг қилмоқчи 0 14:02Даҳшат! Формула-1 болиди қанча туради? 0

10 фев 14:49
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Париж-2024

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ушбу мундиалда Ўзбекистон вакили Игорь Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида финал босқичига чиқиб, “Париж-2024” олимпия ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда сув спорти федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун бўлиб ўтган ярим финал мусобақасида Игорнинг чиқиши 415.80 балл билан баҳоланди ва спортчимиз ҳал қилувчи финал босқичига чиққан 12 нафар спортчи орасида 7-натижага эришди. 

Регламентга кўра, 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида финал босқичига чиққан 12 нафар спортчи “Париж-2024” олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилиб қўяди.  

Демак, финал мусобақасида медаллар учун курашни давом эттирадиган ҳамюртимиз Игорь Мялин бир вақтнинг ўзида Олимпия ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритди. Финал баҳслари бугун кечки дастурдан ўрин олган. 

Ўзбекистон сузиш федерацияси Игорь Мялин ва унинг мураббийларини “Париж-2024” олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритгани билан муборакбод этади", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун 18-лицензияси бўлди.

Шунингдек, бу Ўзбекистон учун сувга сакраш баҳсларида Олимпия ўйинларига қўлга киритилган илк лицензия бўлганини таъкидлаш лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг