UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0

16 окт 10:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистон делегациясининг дастлабки гуруҳи Ханчжоуга жўнаб кетди

22-28 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV ёзги Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Ханчжоу-2022 ёзги Пара Осиё ўйинларида делегациямиз катта таркиб – 11 спорт турида 108 нафар пара атлет билан иштирок этади. “Қитъа Паралимпиадаси”да вакилларимиз пара шахмат, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара велоспорт, пара таэквондо ва пара стол тенниси дастурларида дебют қилишади.  

Мусобақа давомида пара ўқ отиш, пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара пауэрлифтинг, пара велоспорт, пара каноэ, пара академия, пара сузиш дастурларида пара атлетлар медаллар қатори Паралимпия ўйинлари лицензиялари ҳамда рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.  

Ўзбекистон делегациясининг Пара Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижаси 2018 йил Жакарта-Палембанг (Индонезия)да ўтган Ўйинларга тўғри келиб, мамлакатимиз умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллаганди. Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткичимиз ҳам 5 йил аввал Индонезияда ўтган III ёзги Пара Осиё ўйинларига тўғри келади. Унда делегациямиз 33 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза, жами 75 та медаль жамғарган эди.

Маълумот ўрнида Пара Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 22 октябрь куни ўтказилади. Асосий Ўзбекистон спорт делегацияси 20 октябр куни Ханчжоуга йўл олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг