UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Мужибилло Турсуновнинг WBC Гран-приси 1/2 финалидаги жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 09:47Расман! Белал Муҳаммаднинг жанги ҳам эълон қилди 0 09:26Жасур Хўжаев Жаҳон чемпиони! 0 09:05ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди 0 08:44Расман! Арман Царукяннинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 08:23Расман! UFC Рамазон Темировни допинг учун қанча муддатга четлатгани маълум бўлди 0 08:02Жаҳон чемпионатига йўл олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркиби билан танишинг 0 20:45ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади 0 19:16World Boxing президентлиги учун сайлов қачон ўтказилиши маълум бўлди 0 18:55Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди 0 18:34Перейра Анкалаевни мағлуб этгач, ким билан жанг қилиши ҳақида гапирди 0 18:13Россия спорт курашлари федерацияси спорт фуқаролигини ўзгартириш жараёнини мураккаблаштириб қўйди 0 17:52Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Tour Гранд-финалида иштирок этади 0 17:31The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди 0 17:10"Шама". Перейра Анкалаевга мурожаат қилди 0

28 фев 19:36
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерацияси европалик мутахассис билан шартнома имзолади

Ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон дзюдо федерацияси катта марраларни забт этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади.

Федерация халқаро майдондаги натижаларни янада кучайтириш мақсадида германиялик мутахассис билан шартнома имзолади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита вице-президенти, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва жамоамизда янги иш бошлаган германиялик мутахассис Марко Шпитка қатнашди.

Даставвал, Ойбек Касимов ўзбек дзюдосининг сўнгги йилларда эришаётган улкан муваффақиятлари ҳақида тўхталди.

“Дзюдо ўзбек спортида муҳим ўринга эга. Муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ўзбек дзюдоси йилдан йилга ривожланишда давом этмоқда. Мустақил Ўзбекистонимизнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритган илк медали ҳам ушбу спорт турига тўғри келади. Сўнгги Олимпиадаларда дзюдочиларимиз делегациямиз ҳисобига қимматли медалларни тақдим қилишмоқда. Ҳозирда афсонавий Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз бу йил Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўряпти. Бу йўлда Сиз каби улкан тажрибага эга мутахассисларнинг ёрдами бизга жуда ҳам ас қотади”, – деди Ойбек Касимов.

Шундан сўнг Азизжон Камилов Марко Шпитканинг жамоамиздаги фаолияти, олдига қўйилган режалар ҳақида тўхталди:

“Жаноб Шпитка жаҳон дзюдосида улкан тажрибага эга. Унинг зиммасига бир қатор муҳим вазифалар юклатилади. Жумладан, терма жамоалар учун стратегик режалар ишлаб чиқиш, машғулотлар жараёнини янада чуқур таҳлил қилиш, спорт тиббиётида эришилган сўнгги ютуқларни терма жамоаларимизга олиб кириш, аёллар дзюдоси ривожини янада кучайтириш ва бошқалар. Маълумки, бу йил олдинда бизни улкан стартлар кутиб турибди. Уларда юқори натижаларга эришиш учун жамоамизга Марко Шпиткадек мутахассисларнинг хизмати айни муддао бўлади”.

Ўз ўрнида, германиялик мутахассис терма жамоамизда фаолият бошлаётганидан хурсанд эканини яшириб ўтирмади.

“Куни кеча якунига етган Тель-Авив “Катта дубулға” турнирида хорижлик дўстларим Ўзбекистон терма жамоасида фаолият бошлаётганимни эшитиб, мени қутлашди. Ўзбек дзюдосини катта келажак кутмоқда. Ёшларингизнинг техникаси ва ғалабага бўлган шижоатига доим қойил қолганман. Янги жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Олдимизга қўйилган мақсадлар йўлида бор кучимни ишга соламан”, – деди германиялик мутахассис.

Шу ўринда Марко Шпитканинг фаолиятига назар ташласак. У 1971 йил Германияда таваллуд топган. Спортчилик фаолияти давомида Европа чемпиони, жаҳон чемпионати (1997) ҳамда Атланта-1996 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлган. Мураббийлик фаолияти давомида 2007-2019 йиллар Австрия терма жамоасида улкан ютуқларга эришди. 7-дан қора белбоғ соҳиби.

У ўтган йил декабрь ойида Тошкентда ўтган катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида баҳсларни бевосита кузатиб бориб, терма жамоамизга номзод спортчилар билан яқиндан танишганди. У каби маҳоратли мураббийларнинг терма жамоларимизга жалб қилинишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида” ПҚ-5281 Қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш йўлидаги ишлардан бири сифатида ҳам эътироф этиш мумкин.

Янги мураббий келгач Илиас Илиадис жамоамиз бош мураббийи сифатида ишлашда давом этади. Марко Шпитка Камол Муродов, Нурали Қобулов, Жамшид Худойберганов, Нелля Киямова, Рафгат Измайлов, Искандар Расулов, Қаҳрамон Нуриллаевлар билан мураббийлар штабидан жой олади ва режаларни мувофиқлаштирган ҳолда ишлашда давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг