UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

01 сен 11:01
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошида Фахрийлар кенгаши тузилди

Мамлакатимизда кексаларга, мўътабар фахрийларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу борада кенг кўламдаги хайрли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарорига асосан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ҳам хайрли ишга қўл урилди. Федерация раҳбарияти томонидан берилган таклифга кўра Фахрийлар кенгаши тузилди. Бугун шу муносабат билан федерацияда тадбир ташкил этилди ва унга ўзбек дзюдосига тамал тошини қўйган, бугунги ютуқлар пойдевори асосчилари, дзюдо фахрийлари таклиф этилди. Ўзбекистон фахрийлар кенгаши раиси Баҳодир Маҳситов йиғилишнинг кириш қисмида фахрийларимизни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қутлаб, янги ташкил этилган Фахрийлар кенгашининг аҳамияти ва вазифалари ҳақида маълумот берди. 

Шундан сўнг ташкилий масалага ўтилди. Келаси ҳафта ўзининг қутлуғ 72 ёшини қаршилайдиган тажрибали мураббий, педагог, "Дўстлик" ордени соҳиби, узоқ йиллар дзюдо ривожига ҳар томонлама ҳисса қўшиб келаётган фан доктори, профессор, дзюдо бўйича 7-ДАН қорабелбоғ соҳиби Лев Югай бир овоздан Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги Фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланди. Рафик Измайлов раис ўринбосари бўлди. Лев Павлович 1994-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби, 2003-2011 йилларда эса Осиё дзюдо иттифоқи Спорт қўмитаси аъзоси лавозимларида фаолият юритган. 

Шунингдек, 15 нафар фахрийимиз Кенгаш аъзолигига сайланишди. Улар орасида Александр Истомин, Андрей Штурбабин, Рустам Тўраев, Нағманжон Мирзараҳмонов, Илҳом Адизов, Сервер Мурадасилов, Тимур Муҳаммедханов сингари устоз мураббийлар бор. 

Тадбир сўнггида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Маҳситов, Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Музаффархўжа Раҳматхўжаев,  Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Улуғбек Кабулов фахрийларимизга байрам муносабати билан пул мукофоти топширишди. Фахрийларимизнинг дилдан суҳбати дастурхонга кўчди ва бир пиёла чой устида давом этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг