UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 окт 15:52
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва Saber брендидан хайрия ФОТОГАЛЕРЕЯ

Меҳр-оқибат, хайру саҳоват халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амаллардан десак, асло муболаға бўлмайди.

Бугунги тинч, доруломон, тўкин-сочинлик даврида ҳам саҳоватли халқимиз, ногирон, имконияти чекланган фуқаролар, ота-онасидан етим қолган, меҳрга муҳтож болажонларнинг ҳолидан хабар олиб, беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳам бу каби хайрли ишлардан четда қолаётгани йўқ. Куни кеча федерация мутасаддилари, дзюдочилар Saber бренди билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган "Беруний" маҳалласида бўлишди. 

"Беруний" маданият саройида отаси ёки онасини эрта йўқотган, ногирон болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов, шунингдек, Шарофиддин Болтабоев, Бекмурод Олтибоев, Музаффарбек Тўрабоев жами олтмиш тўрт нафар болага совғалар улашишди. Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар болажонларга байрамона кайфият бағишлади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг