UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

10 окт 17:15
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди

Теглар :  Дзюдо
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Уни федерация вице-президенти Дмитрий Адисман олиб борди. 

Маълумки дзюдо мамлакатимизда энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Ўзбек дзюдосининг шонли тарихи, машҳур мактаби ва ўз анъаналари бор. Мамлакатимиз Мустақилликка эришгач, ортда қолган 26 йил давомида юртимиз дзюдочилари энг нуфузли халқаро мусобақалар - Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида мунтазам иштирок этиб келишмоқда.


Жумладан, Ўзбекистон делегацияси мустақил жамоа сифатида қатнашган 6 та ёзги Олимпия ўйинларида ҳамюртларимиз спортнинг ушбу туридан жами олтита медалга сазовор бўлишган. Армен Багдасаров 1996 йил Атланта (АҚШ) ва Абдулло Тангриев 2008 йили Пекин (Хитой)да кумуш медалларни қўлга киритган бўлсалар, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров 2008, 2012 ва 2016 йилги Олимпия ўйинларида бронза медалларига сазовор бўлиб, кетма кет уч Олимпия ўйинларида совриндор бўла олган ер юзидаги кам сонли дзюдочилар орасига кирган. Шунингдек, Диёрбек Ўрозбоев 2016 йили Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйган. 

Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ҳам Ўзбекистон доимо фаворитлар қаторида зикр этилсада сўнгги йилларда спортчиларимиз асосан бронза медаллари билан чекланиб қолишмоқда. Бугунги Конференцияда айнан шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Яккакурашлар бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Шаҳрилло Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти, Атланта-1996 Олимпия ўйинлари совриндори Армен Багдасаровлар энг нуфузли мусобақаларда олтин медаллар жамғариш учун вақт аллақачон етганлиги, бунинг учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилганлиги хақида таъкидлаб ўтишди.  

Конференцияда ташкилий масала ҳам кўрилди ва сўнгги йилларда федерацияга раҳбарлик қилиб келган Адҳам Аҳмедбаев ўрнига Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раисининг ўринбосари Алишер Валиевич Акмалов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси этиб бир овоздан сайланди.

 

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди ва сўзга чиқишди. Шунингдек, Конференция давомида федерациянинг аввалги раиси Адҳам Аҳмедбаевнинг мамлакатимизда дзюдо спорт турининг ривожланиши ва тараққий этишига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидлаб ўтилди ва қилган хизматлари учун унга миннатдорчилик изҳор этилди. 

Ўз навбатида, федерациянинг янги раҳбарига зиммасида турган масъулиятли вазифаларни бекаму кўст бажаришда муваффақиятлар тиланди. Олдинда турган муҳим мусобақалар – келаси йили Индонезия мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари, ҳамда “Токио 2020” Олимпия ўйинларида юртимиз спорт жамоатчилиги ўзбек дзюдочиларидан нафақат кумуш ва бронза, балки олтин медаллар кутаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунинг билан Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг