UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

23 сен 12:02
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси Покистон крикет кенгаши билан Меморандум имзолади + ФОТО

Мамлакатимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, крикет спорт турига бўлган иштиёқини янада кучайтириш, жамоаларни шакллантириш ва халқаро спорт майдонларида крикет орқали юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиш Ўзбекистон крикет федерациясининг бош мақсадларидан саналади.

Жорий йилнинг июль ойида Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳужжатлар алмашинуви маросимидан сўнг матбуот анжуманида икки давлат ўртасида дўстона алоқларни янада мустаҳкамлаш шунингдек, крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган эди. 

Ушбу эътироф боис, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор шаҳрига хизмат сафари уюштириб, Покистон крикет кенгаши мутасаддилари билан учрашди. Лаҳорда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон крикет федерацияси ва Покистон крикет кенгаши ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон крикет федерацияси ҳамда Покистон крикет кенгаши ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришилди. Учрашув давомида Азиз Михлиев ва Покистон крикет кенгаши раиси Рамиз Рожа ўртасида мамлакатимизда крикетни интеллектуал ривожлантириш тўғрисидаги Меморандум имзонлади. Ушбу Меморандумга мувофиқ,  эндиликда Покистон крикет кенгаши томонидан крикет бўйича ўқув-таълим ишларини амалга оширади.

Бунда асосан мураббийлар ва крикетчиларимизнинг маҳоратларини оширишлари учун ўқув-машғулотлари олиб борилади. Покистон крикет кенгаши томонидан махсус дастурга мувофиқ, мутахассислар юборилади ва улар томонидан босқичма-босқич ҳакамлик курслари, мураббийлик курслари, турли даражадаги амалий ва назарий ўқув-йиғинлари ўтказилади. 

Бундан ташқари Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги крикет бўйича миллий маҳорат марказида турли ёшдаги жамоаларимиз учун ўқув-машғулотларини ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳамкорлик доирасидаги учрашувларни ўтказишда Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Арифбекович Усманов ҳамда элчихона ходимлари томонидан федерация раиси Азиз Михлиевни муносиб кутиб олиб, ҳамкорлик жараёнларини ўтказишда яқиндан ёрдам берганликлари учун уларга Ўзбекистон крикет федерацияси номидан миннатдорчилик билдирган.

Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳамкорлик Меморандуми мамлакатимизда крикетнинг ривожаланиши йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг