UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ниҳоят, Ҳумоюн Султонов Калабураги турнири чемпиони! 0 10:59Литва спорт мутахассисларидан иборат делегация пойтахтимизга ташриф буюрди 0 10:38Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин 0 10:17Мераб Двалишвили Петр Яннинг кечаги ғалабаси ва "вызов"ига "ответ" қилди 0 09:56Сувга сакраш бўйича илк Олимпия ўйинлари иштирокчимиз Ўзбекистон кубоги ғолиби 0 09:35Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг учинчи куни 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:14Саудия Арабистон чемпионати. "Ал Ҳилол" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди + ВИДЕО 0 08:53Дэвис Кубоги. Янник Синнер Италияни финалга олиб чиқди 0 08:32Хабиб Нурмагомедов Конорнинг судда айбли деб топилишига кескин муносабат билдирди 0 08:11Чавандозларимиз Ал Айн турнирида муваффақиятли қатнашишяпти 0 07:50Вигода 84-дақиқагача икки тўп фарқи билан ютаётган "Барселона" очко йўқотди 0 07:29UFC Fight Night 248 турнирининг бонуслар кимларга насиб қилди? 0 07:08Улан-Баторда миллий спортимиз кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади 0 20:01Аспиналл янги жанг борасида музокара кетаётганини айтди 0 19:40"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0

07 янв 15:15
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди

Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош ассамблеяси ўтказилганди.

Мазкур Ассамблеяда 2013-2016 йиллар мобайнидага олимпия цикли давомида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот топшириш билан биргаликда, бўлажак Олимпия ўйинлариларига тайёргарлик режаси ҳам муҳокама этилди.


Шунингдек, Ассамблеяда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, тўрт йил давомида Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилган Мираброр Усманов ўрнига “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султанов сайланди.

Сир эмаски, айнан шу охирги олимпия цикли ўзбек спорти тарихига олтин ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Боиси спортчиларимиз Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ХХХ ёзги Олимпия ҳамда XV Парпалимпия ўйинларида бутун дунёни ҳайратга солиб ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этишди.


Бундан ташқари мамлакатимизда қанчадан қанча спорт иншоотлари, ўқув-машғулот базалари бунёд этилди ва улар энг замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланди.


Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизга хориждан малакали мураббийлар таклиф этилди. Бир сўз билан айтганда ўзбек спортига мустаҳкам пойдевор яратилди. Натижалар эса узоқ куттирмай ўз самарасини берди.


Юқорида келтирилган амалий ишлар бевосита шахсан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг умумий раҳбарлигида, шунингдек амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида бир қатор Вазирлик ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.


Ассамблея қатнашчилари Мираброр Усмановнинг Миллий олимпия қўмитаси бошқарувида қилган улкан ҳажмдаги меҳнатларини ҳисобга олиб, спорт жамоачилигининг талабига биноан уни фахрий Президент сифатида Миллий олимпия қўмитасида олиб қолиш таклифини киритишди ва бу таклиф бир овоздан, кўтаринки кайфият билан қабул қилинди.

Демак, эндиликда Мираброр Зуфарович янги сайланган раҳбариятга нафақат ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб борадилар, балки олимпия ҳаракатини молиялаштиришда ҳам бевосита иштирок этадилар.


Шунингдек, Миллий олимпия қўмитасининг вице-президентлари ва Бош котиб лавозимларига ҳам сайлов ўтказилди. Бугундан эътиборан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Бош директори Валерий Тян, Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг амалдаги вице-президенти Фарҳод Турдиев ва Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмаджоновлар Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлари лавозимига, Ойбек Касимов эса Бош котиб лавозимига бир овоздан сайландилар.


Миллий олимпия қўмитасининг Ижроия қўмитасида ҳам ўзгариш юз берди. Эндиликда Ижроия қўмитаси тўққиз кишидан иборат бўлади. Булар: Миллий олимпия қўмитаси президенти Алишер Султанов, Вице-президентлари Валерий Тян, Салим Абдувалиев, Фарҳод Турдиев, Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Ойбек Касимов, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазир ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори Эркин Искандаров, Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Игорь Шепелев ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудовлардир.


Ассамблея сўнггида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Рио-2016 Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган спортчиларимиз - Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров ва Руслан Нурудиновларга “Равшан Миртажиев” галерея устахонаси усталари томонидан ишланган “Олимпия чемпионлари” бронза ҳайкалларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев номидан топширди.


Миллий олимпия қўмитаси олдида турган эндиги асосий вазифа Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия, ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўз навбатида Қўмитага янги сайланган президент Алишер Султанов бунинг учун бор куч ва имкониятини ишга солишга ваъда берди. Шунинг билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдаги XXX Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг