UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

05 дек 13:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон МОҚ қиличбозлик спорти мураббийлари учун семинар ўтказади

Теглар :  Қиличбозлик
Жорий йилнинг 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ташкил этади.

Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилади.

Семинарни олиб бориш учун Россия Федерацияси ва Швециялик халқаро экспертлар Александр Машин ва Игорь Чикинёвлар таклиф этилишган. Семинар дастури замонавий босқичда юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш масаласида назарий машғулотлар билан биргаликда, қиличбозлик спортининг шпага ва сабля йўналишларида техник ва тактик тайёргарлик, шунингдек, мураббийларнинг профессионал малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масалаларини ҳам қамраб олади.

А. Машин ва И. Чикинёв бошчилигида ташкил этилаётган семинар давомида мураббийлар шунингдек, спортчиларни мусобақаларга руҳий жиҳатдан тайёрлаш назарияси, ҳужум ва ҳимоядаги фаол ҳаракатлар, спортчини руҳлантириш каби масалаларда янги кўникмаларга эга бўлиш, шу билан биргаликда назарий билим ва даражаларини ошириш имконига эга бўлишади.

Семинарга таклиф этилган ҳар иккала экспертлар ҳам ўз касбининг моҳир усталари саналишади. Жумладан Игорь Чикинёв бевосита мураббийлик қилган эстониялик Николай Новосёлов шпага бўйича 2010 ҳамда 2013 йилларда яккалик баҳсларида жаҳон чемпионлилига эришган, Европа чемпионатининг уч карра совриндори бўлган. Александр Машин эса сабля йўналишида дунёнинг энг кучли мактабларидан саналган Новосибирск шаҳри қиличбозлик мактабида ишлаб келмоқда ва фаолияти давомида бир неча халқаро тоифадаги шогирдлар етиштиргани билан машҳур.  
 
Республикамизнинг турли ҳудудлари ва пойтахтимиз Тошкентдан 55 нафар мураббий мазкур семинарда иштирок этади. Семинар қатнашчиларининг ҳар бири методик қўлланмалар билан таъминланади.

Семинарнинг тантанали ёпилиш маросими 2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтади. Унда семинарнинг фаол тингловчиларига Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг имзоси билан махсус Сертификатлар топширилади.
Мазкур семинарнинг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортининг жадал суратлар билан ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Семинар давомида орттирилган тажриба ва кўникмалар эса мураббийларга иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.   

Маълумот учун, Миллий олимпия қўмитаси 1997 йилдан бери спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида шу каби семинарларни ўтказиб келмоқда. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш, ўқ отиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун  40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.   


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг