UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

25 мар 14:32
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖ мураббийи: "Эртага ўйин давомида Катанец билан телефон орқали алоқада бўламиз"

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонконг ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Владо Родмановичга футболчи Азизбек Турғунбоев ҳамроҳлик қилди.

"Барчага хайрли кун. Биринчи навбатда бош мураббийнинг ҳолати ҳақида гапирмоқчиман. Катанец икки кун аввал ўзини яхши ҳис қилмаётганини ва шахсий муаммоси борлигини айтди ҳамда Словенияга учиб кетди. Биз айнан қандай шахсий муаммо эканини сўрамадик, сабаби ҳаммада ўз шахсий ҳаёти бор.

Биз терма жамоага ишонамиз, мухлислар ҳам терма жамоага ишонишади деб ўйлайман. Биз мураббийлар штаби ғалаба учун барча ишни бажарамиз.

Эртага Гонконгга қарши иккинчи марта майдонга тушамиз. Биринчи ўйиндаги бўлгани каби эртага ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ва ғалаба учун ўйнаймиз. Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз, Гонконг ҳам шу жумладан. Эртага ўйинга беписандлик билан муносабатда бўлсак яхши бўлмайди. Гонконгни яна бир бор таҳлил қилдик, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандик", - деди Владо Радманович.

"Эртанги баҳс ажойиб ўтиши кутилмоқда, чунки жамоадаги барча легионерлар тўлиқ таркиб билан машғулотда иштирок этяпмиз. Эртага боримизни бериб, 3 очко учун ҳаракат қиламиз", - деди Азизбек Турғунбоев.



- Битта жамоага қарши қисқа муддатда иккита ўйин ўтказиш доим қийин. Эртга Гонконгдан сюрприз кутишимиз мумкинми?
- Тўғри айтдингиз. Бизда қисқа муддатда бир рақибга қарши ўйнаш тажрибаси бўлмаган. Бунда энг асосийси мотивация, йигитлар етарлича мотивация билан майдонга тушишлари шарт. Мотивация керагидан ҳам ортиқ бўлмаслиги керак, барча нарсанинг меъёри бўлгани яхши.

- Эртага Катанец билан алоқада бўласизларми? Ўзгаришларни у билан маслаҳатлашиб амалга оширасизларми?
- Албатта бош мураббий билан алоқада бўламиз. Эртага Катанец ўйинни телевизор орқали кўриб боради ва биз билан гаплашиб туради.

- "Навбаҳор"да ўйнаганингизда деярли ҳужумчи бўлгансиз, ҳозир эса терма жамоада бутун қанот футболчисига айландингиз. Тўғри терма жамоада исталган жойда ўйнаш керак. Ўзингизга қайси жойда ўйнаш қулайроқ?
Азизбек Турғунбоев: - Тўғри айтдингиз, терма жамоада ҳар қандай нуқтада ўйнашга тайёрман. Агар қайси жойда ўзимни қулайроқ ҳис қилишимни сўраётган бўлсангиз қанот ярим ҳимоячиси

Владо Радманович: - Шу саволга қўшимча қилмоқчиман, 4 ва 5 ҳимоячи билан ўйнашда қанот ҳимоячиларининг функцияси бутунлай ўзгача. Биринчи бўлиб франциялик Мишель Идалго 3 нафар марказий ҳимоячи тактикасини қўллаган. Бундай ҳолатда жамоа тўпни йўқотганда қанот футболчиси ҳимоячига айланади, тўпга эга бўлганида эса ярим ҳимоячи ва ҳужумчига айланади.

- Ўзбекистон Гонконгга учиб борди ва қайтиб келди. Йигитларда чарчоқ аломатлари йўқми?
Азизбек Турғунбоев:
- Йўқ, чарчоқ аломати сезилмаяпти. Сабаби Тошкентга қайтиб келганимиздан кейин тикланиш машғулотларига урғу бердик. Барча йигитлар ўйинга тайёр.

- Ўзбекистон терма жамоаси 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашга ўрганиб қолди. Балки Гонконг каби кучсизроқ жамоаларга қарши бошқача тактикада ўйнаганимиз яхшидир?
- Эртага тонгда бош мураббий билан қандай тактикада ўйнашни гаплашиб оламиз. Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ҳисобга олган ҳолда тактика танлаймиз. Рақиб сафида 11 ва 8 рақамли футболчилар, ҳамда дарвозабон яхши ўйнайди. Эртага биламизки 11 рақамли футболчи майдонга туша олмайди. Кучсиз томонларига келсак рақиб ҳимоячилари уч қадар яхши ўйнай олишмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг