UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

29 апр 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Олимпия ўйинлари

Ўзбекистон Олимпия ўйинларида: Атланта-1996

Карантин кунлари тарих зарварақларини ёдга олиш учун яна бир фурсат бермоқда.

“Ўзбекистон Олимпия ўйинларида” номли янги лойиҳамизда мамлакатимизнинг 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасидаги иштироки ҳақида бирма-бир эслаб ўтамиз. Бу борада дастлабки саҳифамиз Атланта-1996 Олимпиадаси бўлади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг иштирок этган илк ёзги Олимпия ўйинлари 1996 йил АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтган XXVI ёзги Олимпия ўйинларидир. Ушбу Олимпиаданинг очилиш маросимида мустақил давлатимиз байроғи ҳам жаҳон мамлакатлари орасида ҳилпирай бошлади.

Очилиш маросими

Дарвоқе, Атланта-1996 Олимпиадасининг очилиш маросими ҳақида гап кетар экан, бир қизиқ воқеани эслаб ўтиш ҳам ўринли. Одатда мамлакатлар парадида энг кучли ҳайқириқ мезбон делегация чиқиб келганида эшитилади. Бироқ Атлантада АҚШдан ташқари Грузия давлатининг ҳам номи эълон қилинганида маҳаллий томошабинлар кучли қарсаклар ва қўллаб-қувватлашлари эшитилган. Хўш, нега бундай? Маълумки, Атланта шаҳри АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган. Грузия давлатининг инглиз тилидаги талаффузи ҳам ушбу штатники билан бир хил. Шубҳасиз, маҳаллий халқ учун маросимда ўз штатларини эшитиш анча ёқимли.

Илк медалларимиз

Олимпия ўйинларида -86 килограмм вазн тоифасида иштирок этган машҳур дзюдочимиз Армен Багдасаров ёзги Олимпия ўйинлари тарихида илк медалимизни мамлакатимиз ҳисобига тақдим қилгани билан аҳамиятли.

Шунингдек, боксчимиз Карим Тўлаганов -75 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган. Шу тариқа мустақил Ўзбекистон учун илк ёзги Олимпия ўйинлари 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг