UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0

25 сен 20:20
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
Биласиз, келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро мусобақа ёки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Сентябрь ойида юртимизда Эрон олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Октябрда ҳам Любинко Друлович шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Терма жамоамиз октябрда Сеулда йиғин ўтказади ва мазкур йиғин доирасида Жанубий кореялик тенгқурларига қарши 2 та ўйин ўтказади. Дастлабки баҳс 11 октябрь куни 35 минг ўринга мўлжалланган “Hwaseong Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини эса 14 октябрь куни 26 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирувчи “Cheonan Stadium”да ташкил этилади. Мазкур баҳс ҳам бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг