UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

23 дек 10:10
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясида "Очиқ эшиклар куни" бошланди

Теглар :  Қиличбозлик
Юртимиздаги спорт федерацияларида "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари давом этмоқда.

Бу сафар навбат Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш, қиличбозлик спортини янада оммалаштириш  ва ривожлантириш мақсадида, 2020 йил 23-25 декабрь кунлари қиличбозликнинг учта тури (шпага, рапира, сабля) бўйича катталар орасида "Кучлилар турнири" ўтказилинади.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз илгари сураётган жамиятимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамкорлигида мазкур турнир доирасида спортга қизиқувчи ёшларни қиличбозлик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида уч кун давомида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади. Тадбир давомида ўзбек қиличбозлик спортининг ёрқин вакиллари иштирокида қизиқарли учрашувлар кўзда тутилган. "Кучлилар турнири" ҳамда "Очиқ эшиклар куни" "Пахтакор" спорт мажмуасидаги қиличбозлик залида соат 10:00да бошланди.

Азиз дўстлар, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси барча қиличбозлик  спорти иҳлосмандаларини ушбу ажойиб тадбирга таклиф этади!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг