UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0 20:03Универсиаданинг тўртинчи кунини битта медаль билан якунладик 0 19:01Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум 0 18:39Собиқ ҳамюртимиз Олег Маскаев 46 ёшли Пакьяонинг бугунги жанги ҳақида гапирди 0 18:17Холлоуэй UFC`даги ғалабалар сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилди. Бу рўйхатда Хабиб ҳам, Ислам ҳам йўқ! 0 17:52Александр Усик Жейк Пол билан ММА жангига тайёрлигини билдирди 0 17:24"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин 0 17:01Фьюри: "Усикни фақат битта одам енгиши мумкин" 0 16:39"Макс учун барчасининг имкони бор". Дана Уайт Холлоуэй - Топурия эҳтимолий реванши ҳақида гапирди 0 16:16Турки аш Шайх Усикнинг навбатдаги рақиби сифатида кимни кўришни исташини айтди 0 15:52Де Брюйне "Наполи"да қайси рақамда ўйнаши маълум 0 15:24Ислам Махачев Порье - Холлоуэй жангига муносабат билдирди 0 15:01Рамазон Темиров: "Аллоҳ менга синов берди" (ФОТО) 0 14:39Дюбуа Усик билан жангдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди? 0 14:17"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0

15 июл 12:49
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги Президент тайинланди

Теглар :  Қиличбозлик
Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар тайинланди.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Уни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Конференцияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов сўз олиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган давлат сиёсати даражасидаги эътибор ва ўз навбатида бундай ғамҳўрлик натижасида халқаро майдонда, энг нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар, эришаётган ютуқлар ҳусусида тўхталиб ўтди.

Шу жумладан мамлакатимизда қиличбозлик спорт тури оммавийлигини янада ошириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спортнинг ушбу тури анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш масаласи бугунги кун талаби эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Конференция кун тартибида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига сўнгги 10 ой давомида раҳбарлик қилган Адҳам Ильҳамович Икрамов мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, фуқаролар ижтимоий фаровонлигини таъминлаш ва яна бошқа кўплаб ташкилий ишлар бўйича иш ҳажми ниҳоятда катталиги ва шу боис вақт зиқлигини эътиборга олиб, ўз ҳохишларига кўра федерация раиси лавозимини топширишга қарор қилдилар.


Таъкидлаб ўтиш лозимки, Адҳам Ильҳамович раҳбарлигида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси иши сезиларли даражада жонланди. Терма жамоалар учун спортнинг ушбу тури тараққий этган мамлакатларда бир қатор ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Ушбу йиғинларда ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, жаҳон ва Европа чемпионлари билан биргаликда машғулотларда иштирок этиш, тажриба алмашиш имконига эга бўлишди.

Андижонда “Қиличбозлик мажмуаси” фойдаланишга топширилди ва бу спортчи ҳамда мураббийлар учун ўзига ҳос совға бўлди. Эндиликда пойтахтимизда ҳам спортнинг ушбу турига ихтисослашган марказ қуриб битказилиши режалаштирилмоқда. Бу ўз навбатида терма жамоаларимизнинг бўлажак нуфузли мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши йўлида ташланган жуда муҳим қадам бўлади. Шундай экан, Адҳам Икрамовнинг федерация бошқарувидаги фаолиятини ҳеч иккиланмай самарали бўлди деб айта оламиз.

Конференцияда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига хақиқий спорт жонкуяри, кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимларида фаолият юритган, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов номзоди илгари сурилди.

Делегатлар Рустам Шоабдураҳмонов номзодини бир овоздан маъқуллашди ва уни қилизбозлик федерацияси раиси лавозимига сайлашди. Шунингдек, Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг Бош котиби лавозимига шу пайтга қадар федерация раис ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов бир овоздан сайланди. 


Конференция якунида федерацияга янги сайланган раис Рустам Шоабдураҳмонов сўз олиб, унга билдирилган юксак ишонч учун энг аввало давлатимиз раҳбарларига, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Миллий олимпия қўмитасига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

 -“Зиммамга қандай масъулиятли вазифа юкланаётганлигини жуда яхши тушуниб турибман. Шуни ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ишини янги босқичга олиб чиқиш, спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш йўлида бор имкониятларимни ишга соламан. Ўз навбатида менга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик изҳор этаман” – деди Рустам Шоабдураҳмонов.  

Таъкидлаш лозимки, олдинда қиличбозлик федерациясини ўта масъулиятли давр кутиб турибди. Турли ёш тоифаларидаги қитъа ва жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро турнирлар, Осиё ўйинлари каби мусобақалар орқали спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг муҳим старти – Токио 2020 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришлари лозим. Ўйлаймизки бугун амалга оширилган ўзгаришлар узоқ куттирмай ўз самарасини беради. Шунинг билан Конференция ўз ишини якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг