UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

01 дек 13:15
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўтказилди

Теглар :  Қиличбозлик
27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Касимов Ойбек Омилович, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг биринчи раис ўринбосари Джураев Искандар Тухтамуродович, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Шаабдурахманов Рустам Мавзурович, федерация Бош котиби Ибрагимов Хумоюн Дилмуродович шунингдек Миллий Олимпия қўмитасининг мутассади вакиллари, Қиличбозлик федерациясининг вилоят бўлимлари рахбар ходимлари, тренерлари ҳамда федерациянинг ҳодимлари иштирок этдилар.   

Ушбу конференцияда федерацияни ривожлантиришга таълуқли қатор масалалар кўриб чиқилди.

Федерациянинг вилоят бўлимларига бориб текширувлар ўтказилгани, ҳозирги кунда уларни керакли миқдорда спорт инвентарь жихозлари билан таъминлангани шу билан бирга федерациянинг вилоят бўлимларини ривожлантириш бўйича таклифлар тўғрисида мажлис иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтилди.

Федерация уставинининг янги тахририни тасдиқлаш, федерацияга янги раис ўринбосари тайинлаш, федерациянинг Ижро қўмита аъзолари таркибини сайлаш, 2018 йилда ўтказиладиган Осиё ва Олимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш,  федерациянинг янги структурасини тасдиқлаш, федерациянинг вилоят бўлимларини ривожлантириш ва бошқа масалалар шулар жумласидан.

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раис ўринбосари этиб, 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган федерациянинг Тошкент шаҳри Бош котиби лавозимида ишлаган  Миржалилов Мирафзал Амонович тайинланди.

Федерацияда янги бўлимлар ташкил этилди. Федерация уставининг янги тахририни мажлис иштирокчилари тасдиқлаб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланиши учун тайёрланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг