UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0

08 ноя 17:06
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйинини германиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси жаҳон футболида ўз ўрнига эга Германия футбол иттифоқи билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиряпти.

Биласиз, Германия дунёдаги футболи энг ривожланган мамлакатлар сирасига киради. Германия футболи ўз натижалари билан ҳар жабҳада энг олди ўринларни эгаллайди.

Футбол инфратузилмаларини яхшилаш, болалар футболи ва ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, футбол соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар малакасини ошириш, ҳакамлик ва бошқа бир қатор йўналишларда Германия тажрибаси ўрганилади ва икки ташкилот бу борада яқиндан иш олиб боради.

Ўзаро ҳамкорликнинг илк дебочаси сифатида 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди. Ўйин бош ҳаками халқаро майдонда бир қатор учрашувларни бошқаришга улгурган, Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да VAR тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси – Бастиан Данкерт. Унга қанотларда ҳамюртлари Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.

Қайд этиш жоиз, ЎФА ва ГФИ ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларининг Германияда малака ошириши, Германия футболи тажрибасини ўрганиши ҳам кўзда тутилган.

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор"
стадиони | 17:00
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг