UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0

18 июл 13:29
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида онлайн семинар ташкил этилди

Таэквондо WT бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси учун онлайн семинар бўлиб ўтди.

Унда МОҚ ҳамда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти, тренерлар ва ёш спортчилар қатнашди.

Онлайн семинарнинг биринчи қисмида тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули Шайхова “Пандемия даврида тўғри овқатланиш” мавзусидаги тақдимоти билан иштирок этди. Мутахассис ўз маърузаси давомида ёш спортчилар учун тўғри овқатланиш, кун давомида истеъмол қилишлари лозим бўлган витамин ва минераллар миқдори ҳақида тушунча берди. Шунингдек, психолог Муфиза Хўжа Нурилла карантин даврида хотиржамликни ушлаб туриш, келажакдаги муваффақият ва ғалабаларга ўзини руҳан тайёрлаш мавзуларида қимматли маслаҳатларини берди.

Мутахассислар маърузасидан кейин ёш таэквондочиларнинг онлайн машғулоти ўтказилди. Гарчи машғулотлар масофадан олиб борилаётган бўлса-да, мураббийлар ўз шогирдларининг техник камчиликларини назорат қилиб боришмоқда. Бу эса спортчиларнинг ўз устиларида кўпроқ ишлашлари учун самарали воситадир.

Онлайн семинар якунида Ўзбекистон МОҚ Президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов ёш таэквондочиларга бўш вақтларида китоб ўқиш ва хорижий тилларни ўрганиш борасида ўз тавсияларини берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг