UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Манчестер Сити" мавсум охирида яна бир афсонани йўқотади – Гвардиола Де Брюйнедан кейин инқилобни режалаштирмоқда 0 19:07Макс Холлоуэй Волкановски – Лопес жанги учун тахмин билдирди 0 18:45Пэдди Пимблетт: "Менга ҳали ҳам паст баҳо беришмоқда" 0 18:24АПЛнинг ТОП клублари қизиқиш билдираётган футболчи «Ал Насср»га ўтиши мумкин 0 18:01Жастин Гэтжи: "Июнь ойида Махачевга қарши жанг қилишга тайёрман" 0 17:39Жейк Пол: "2026 йилда Энтони Жошуага қарши жангни режалаштиряпмиз" 0 17:17Шара Буллет қачон жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 16:522031 йилги Осиё кубоги мезбони ким бўлади? Сунъий интеллект тахмин қилиб кўрди 0 16:24Алекс Волкановски: "Махачевни фақат нокаут билан мағлуб этиш мумкин, буни фақат бир киши қила олади" 0 16:01Пимблетт Чендлерни мағлуб этгач, ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 15:39"Гэтжи Махачев билан жанг қилишга лойиқ" - Майкл Чендлер 0 15:17​Расман: Салоҳ "Ливерпул"да қолди! 0 15:07Шаҳрам Ғиёсов Атлантик-Ситидаги жанги олдидан аргентиналик рақиби билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 14:52Порье ва Холлоуэй BMF камари учун жанг қилиши мумкин 0 14:26Петр Ян: "Умар ҳозирча тайёр эмас. Июнь ёки июль учун рақиб топилишига умид қиламан" 0

22 авг 22:24
Янгиликлар

Хоккей

"Ўзбекистон учун ўйнашлари муҳим". "Ҳумо" янги мавсум олдидан матбуот анжумани ўтказди

Теглар :  Ҳумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси янги мавсум олдидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди.

Ушбу анжуманда жамоа бош мураббийи Евгений Попихин, бош менежер Юрис Опульскис, ҳужумчи Жавоҳир Расулов ва дарвозабон Роман Смирягин қатнашди.

Анжуман давомида "Ҳумо"нинг янгиланган таркиби, шунингдек 24 сентябрь куни бошланадиган "Pro Hokei Ligasy" ҳақида сўз борди. 


Анжуманда дастлабки фикрларни бош мураббий Евгений Попихин билдириб ўтди. 

"Биринчи навбатда барчага раҳмат айтмоқчиман. Икки-уч йил олдин биргаликда ажойиб ишни амалга оширгандик. Сиз хоккейни оммавийлаштирдингиз. Шу сабабли бизда томошабинлар пайдо бўлди. Муҳит ажойиб эди. Ўйлайманки, ушбу мавсумда ҳам бу давом этади. Сизларга кўп нарса боғлиқ. Сиз ўз ишингизни яхши бажармоқдасиз.


Шунингдек, Попихин "Ҳумо"нинг янги таркиби ҳақида гапирди:

"Жамоа бўйича фикрларимни айтишни истардим. Турли клублардан йигитлар йиғилди. Мақсадимиз ушбу йигитлардан имкон қадар тезроқ жамоа шакллантириш. Бу осон жараён эмас. Агар эсласангиз, уч йил олдин ҳам аввалига осон бўлмаганди, кейин эса оила сифатида жамлана олгандик. Декабрдан сўнг эса плей-офф вақтида бизда жанговар оила юзага келганди. Жамоа эмас, оила! Барча охиригача курашарди. Ҳозирда йигитлар меҳнат қилишмоқда, рақобат бор, таркибни кучайтириш учун раҳбарият ҳам ўйинчилар изламоқда. Бу борада иш мунтазам равишда давом этади. Биз учун бу ерга келиб шунчаки эмас, Ўзбекистон учун ўйнашлари муҳим. Бу ерда сен рус, татар, еврей, ўзбек эканлигинг муҳим эмас, аммо сен бу ерга Тошкент жамоаси учун ўйнашга келасан. Ва бу ерда мухлисни алдай олмайсан".

11 сентябрь куни илк уй учрашувимизни ўтказамиз. Ҳозир тайёргарлик кетмоқда. Эртага Қозоғистонга жўнаб кетамиз. У ерда Қозоғистон кубоги баҳслари ўтказилади. Ўша ерда энди йигитларни кўрамиз, текширамиз. Ушбу турнирда ҳақиқатдан ҳам яхши рақиблар иштирок этмоқда. 

«Ҳумо» ХК бош мураббийи Минскдаги йиғин ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Раҳбариятга раҳмат. Йиғин Минскда бўлиб ўтди, шароитлар аъло даражада. ЦСКА жамоаси у ерда машғулот ўтказаётган эди. Улар "Гагарин кубоги" ғолиблари. Юрис Опульскис бизга ЦСКА билан қўшма машғулот ўтказиш учун имконият яратиб берди. Бизга шундай совға берганингиз учун сизга катта раҳмат! Йигитлар учун бу жуда муҳим эди. Йигитлар яхши машқ қилишди", - дейди бош мураббий.


Шунингдек, клуб мухлисларини «Ҳумо» ХК таркибида ўзбекистонликларнинг борлиги қизиқтирди:

"Жамоаларда маҳаллий аҳоли вакили бўлиши муҳим. Балки мухлислар уларга хорижликлардан кўра яхшироқ муносабатда бўлар?", - деб сўради жамоа мухлисларидан бири.

"Менимча, жамоада маҳаллий ўйинчи бўлгани жуда яхши. Аммо спорт нуқтаи назаридан, бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Нима бўлганда ўзбекми ёки ўзбек эмасми, ўйнаш, исботлаш керак", - дейди ҳужумчи Жавоҳир Расулов.

Ўтган мавсум "Ҳумо" мактабида болаларга устозлик қилган Расуловга мухлислардан бири "Ўйинчи бўлиш қийинроқми ёки мураббий бўлиш?" деб савол берди.

"Мураббий бўлиш ҳар доим қийин. Мураббий раҳбарлик қилиши керак. Ҳамма учун жавобгар, ҳамма учун қайғуриш зарур", - деди Жавоҳир.


Журналистлар "Ҳумо"нинг Қозоғистон чемпионатидаги иштироки билан ҳам қизиқишди. Журналистлардан бири Юрис Опульскисга нима учун икки йил аввалгидек ВХЛда эмас, Қозоғистон чемпионатида иштирок этишга қарор қилингани ҳақида савол берди.

"Бу менинг қарорим эмас, Евгений Николаевичнинг ҳам қарори эмас. Раҳбарият Қозоғистонда ўйнашни таклиф қилди. Биз профессионалмиз: Қозоғистонда ўйнашимиз керакми, Қозоғистонда ўйнаймиз. Менимча, бу яхши вариант. Евгений Николаевич билан фикримиз шуки, клуб яна жонланди. Ўтган мавсумдагидан ёмонроқ ўйнашга ҳаққимиз йўқ", - деди "Ҳумо" бош менежери.

Журналистнинг "Қандай натижа кутяпсиз? Жамоа ҳеч бўлмаганда плей-оффга чиқиши мумкинми?" дея берган саволига Опульскис қуйидагича жавоб берди: "Биз жавоб беролмаймиз, лекин у ерда бўлишимиз керак (плей-оффда)".

 

Жамоага оид саволлардан ташқари маркетинг бўйича директор Алёна Ертценкинага ҳам савол берилди.

"Мухлисларни бу мавсумда нималар кутмоқда, аввалгидек тадбирлар бўладими?" – деб сўради жамоа мухлисларидан бири.

"Режаларимизга келадиган бўлсак, тадбирларни ўтказишда ўзгаришлар бор. Ўйин олдидан бошқача дастур тузамиз. Биз ҳамма нарса ёрқинроқ, кенгроқ бўлишини режалаштиряпмиз. Ва ҳозирда очилиш учрашувини иложи борича жозибали, эсда қоларли ва биринчи сонияларданоқ таассурот қолдириш учун бир нечта вариант устида ишлаяпмиз. Умуман олганда, биз ўз позицияларимиздан воз кечмаймиз. Ҳар бир ўйин алоҳида воқелик, тўлиқ тадбир сифатида, ҳар бир ташриф буюрувчи меҳмон ўзи учун қизиқ нарса топа олсин. Ва албатта, ҳар бир тадбиримизда фойеда кўнгилочар дастурлар. Булар қандайдир интерактив ўйин ёки диджитал бўлади".


Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "қанотлилар" Қозоғистон чемпионатида иштирок этишади, шунингдек, 24 августдан 1 сентябргача бўлиб ўтадиган Қозоғистон Кубоги учун ҳам кураш олиб боришади. Жамоа Қозоғистон Кубогидаги илк ўйинини 24 август куни Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони "Сариарка" жамоасига қарши ўтказади. "Ҳумо" "А" гуруҳида жой олган бўлиб, унга "Сариарка", "Актобе" ва "Кулагер" каби жамоалар рақиб бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 авг 06:53:54
Fahritdin Tashkenbaev
Шу пулларни шахматчиларимизга бер!!!
   
24 авг 06:53:02
Fahritdin Tashkenbaev
Кимга керак искусственний клуб!!! ФЫакат четдан келиб узбеклар пулларини олиб кетишади!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг