UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0

12 фев 16:51
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ва Франция дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

"Paris Grand Slam 2026" турнири доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти Азизжон Камилов ва Франция дзюдо федерацияси президенти Стефан Номи ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар ўзаро имзоланган Меморандум доирасидаги икки давлат федерациялари муносабатларининг ҳозирги ҳолатига баҳо бериб, уни янада мустаҳкамлаш, халқаро рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ҳамкорликни янада изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Қуйидаги йўналишлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди:

– француз моделининг синовдан ўтган амалиётларини ҳисобга олган ҳолда клуб инфратузилмаси ва бошқарув механизмларини ривожлантириш;

– Франция томонининг дастурий-методик ечимлари асосида умумий таълим тизимига дзюдо элементларини жорий этиш;

– Япония ва Америка Қўшма Штатлари мураббийлари қатори Франциядан малакали мутахассисларни Ўзбекистон ҳудудларидаги фаолиятга жалб қилиш;

– рақамли таълим платформаларидан фойдаланган ҳолда миллий тренер кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш;

– дзюдо қадриятларини оммалаштириш ва гуманитар-спорт алоқаларини кенгайтиришга қаратилган қўшма тадбирларни амалга ошириш.


Учрашув сўнггида томонлар олий спорт ютуқлари ва оммавий дзюдони ривожлантиришнинг стратегик вазифаларини ўзида мужассам этган узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг