UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

14 май 11:05
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Корея Республикаси спорт алоқалари ривожлантирилади

Теглар :  Спорт қўмитаси
12 май куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Квон Ён У билан учрашди.

Аввал Квон Ён У жаноблари мустақиллик йилларида ўзбекистонлик спортчиларнинг ажойиб ғалабалари ҳақида ҳикоя қилувчи экспозиция ва экспонатлар билан таништирилди. Сўнгра Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстона алоқалар, спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Рустам Қурбанов меҳмонни қутлар экан, кореялик спортчиларнинг нуфузли мусобақалардаги зафарларига, мамлакат йирик спорт анжуманларини юксак савияда ўтказиш тажрибасига эгалигига эътибор қаратди, жумладан, 1988 йили Сеулда ёзги олимпия ўйинлари, XXI асрнинг аввалида Пусан ва Инчонда Осиё ўйинлари бутун жаҳон спорт жамоатчилигининг таҳсинига сазовор бўлганини, келгуси йили навбатдаги қишки олимпиада Пхёнчханда  муваффақиятли ўтишига шубҳа қилмаслигини эътироф этиб, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар спорт соҳасида ҳам самара беришини таъкидлаб ўтди. 

Квон Ён У жаноблари Ўзбекистон тарихан қисқа давр – чорак аср мобайнида дунё ҳамжамиятида ўзига хос ўрин эгаллаб улгуришида спортдаги ғалабаларнинг ҳам ҳиссаси борлигини, ўтган йили Бразилиядаги олимпия ва паралимпия ўйинлари вақтида мамлакатимиз спортчиларининг ютуқларидан хурсанд бўлганини, бугунги кунга келиб Ўзбекистон Марказий Осиёда спорт соҳасида яққол етакчига айланганини қайд этди, ўзбек ва корейс халқларининг спортни бирдек севишига алоҳида эътибор қаратди. Кореяда спортни ривожлантириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилаётгани, технологиялар такомиллаштирилаётганига тўхталган элчи жаноблари, ўз мамлакатидаги ютуқлардан ўзбекистонлик мутахассислар ҳам фойдаланишлари учун, спорт соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди. Пхёнчхандаги қишки олимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этишидан мамнун бўлишини айтди.

Суҳбат давомида оммавий спорт, қишки спорт турларини ривожлантириш, спортчилар ва мутахассислар ҳамкорлиги борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан Корея Республикаси спорт вазирлиги ўртасида алоқаларни янада фаоллаштириш мақсадга мувофиқ эканлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг