UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0 13:39UFC Илия Топурияни камардан маҳрум қилмоқчи бўлган экан 0 13:13Ислам Махачев қайтмоқда: жанг санаси ва манзили маълум 0 12:52Зидан Франция терма жамоасидаги мураббийлар штабини шакллантирмоқда 0 12:31Рамазон Темировнинг укаси ҳам Mangu 2 турнирида жанг қилади (ПОСТЕР) 0

10 сен 10:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ва Куба бокс федерациялари яқиндан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ҳам шу кунларда Екатеринбургда бўлиб турибди. Федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Россияга сафари давомида жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Куба бокс федерациясининг президенти Алберто Пуиг де ла Барса билан учрашув ўтказди. 

Учрашув давомида томонлар боксни янада ривожлантириш, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб боришди. 

Куба бокс федерацияси президенти учрашув давомида Ўзбекистон ва Куба бокс державаси эканлигини, буни Рио Олимпиадасида қўлга киритилган медаллар ҳам исботлаб турганлигини қайд этди. Томонлар бундан кейин мунтазам равишда қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишга келишиб олишди. 

Музокаралар якунига кўра ноябрь ойида, лицензион мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Кубада ҳар икки мамлакат терма жамоалари аъзолари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади. Ўз навбатида, кубалик чарм қўлқоп усталари ҳам юртимизда йиғин ўтказишади. 

Алберто Пуиг де ла Барса учрашув давомида бунгача икки маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганини, юртимизнинг меҳмондўст мамлакат эканлиги ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистонда спортга эътибор кучли эканлиги, ушбу йўналиш шахсан Президент Шавкат Мирзиёев назоратида эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Сакен Полатов Куба боксига ҳурмат кучли эканлигини, рингда натижа, қарама-қаршиликлар қандай бўлишидан қатъи назар федерациялар дўст бўлиб қолиши ва бир-бирини доимо қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди. 

Қайд этиш лозимки, ушбу учрашув ҳар икки мамлакат бокси ривожи йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳамкорлик орқали келажакдаги ютуқларга пойдевор қўйилди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 сен 12:45:57
Nuriddin 77
Ajoyib yangilik.Fudboldayam katta katta jamoalar bir-biri bilan òynashadiku shuningdek boy davlarlar bilan ham katta soqqaga òynashadi.Demak yaqinda bizgayam arab xitoy kabi davlatlar bilan soqqa ishlasak bòladi.
   
10 сен 12:23:14
Sarvar_Ismoilov
2 ta qochqorni kallasi bir qozonda qaynarmikina ? Lekin ajoyib ish bolibdi. Omad.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг