UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

15 июн 19:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Хабарингиз бор, эртага пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена" саройида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда бир неча нафар қозоғистонлик боксчилар ҳам рингга кўтарилишади. Қозоғистон делегациясига мамлакат профессионал бокс комиссияси президенти Арман Мўминов раҳбарлик қилмоқда. 

Режага асосан пойтахтимиздаги "Франкфурт" меҳмонхонасида икки мамлакат профессионал бокс ташкилотлари раҳбарлари учрашишди ва ўзаро ҳамкорлик Меморандумига имзо чекишди. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубов ушбу ҳужжат ҳар икки давлат профессионал бокси ривожи ва истиқболи учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. 

Ўз ўрнида Арман Мўминов икки томон барча йўналишларда кенг қамровли ишларни амалга ошириши, биргаликда проф бокс турнирларини ташкил этиш, ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш каби масалаларда ҳамкорлик қилишини урғулади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг