UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - АҚШ, Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0

28 фев 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрденер Тошкентга келди.
Кеча жаноб Эрденер Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди. Унга Туркия МОҚ Халқаро алоқалар департаменти раҳбари Кубро Йилдирим ҳамроҳлик қилди.



Дастлаб икки давлат расмийлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, келгусидаги истиқболли режалар юзасидан музокара олиб боришди. Учрашувда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов иштирок этди. Шундан сўнг мажлислар залида Ўзбекистон ва Туркия МОҚ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу меморандум терма жамоаларимиз ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, соҳада эришилган ютуқлар, спорт тиббиёти ва фармакологияси бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Тадбирнинг кейинги қисмида МОҚ музейида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ОАВ ходимлари мазкур меморандум моҳияти, ҳар икки ташкилот ҳамкорлигининг истиқболли режалари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Анжуман якунида Угур Эрденер МОҚнинг мартабали меҳмонлар китобига ўз дил-изҳорларини ёзиб қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг