UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

27 дек 19:23
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси "Ҳумо"нинг етти-саккиз нафар россиялик хоккейчисини маҳаллийлаштиради

Ўзбекистон хоккей федерацияси Тошкентнинг "Ҳумо" клубига тегишли етти-саккиз нафар россиялик хоккейчини миллий терма жамоа таркибида 2025 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун фуқароликка қабул қилиш жараёни билан шуғулланмоқда.

Бу ҳақда федерация вице-президенти Баҳодир Ғофуров маълум қилди.

"Бизнинг "Ҳумо" клубимиз терма жамоанинг таянчи ҳисобланади, биз етти-саккиз нафар россиялик хоккейчини фуқароликка қабул қилиш жараёнини бошладик ва келгусида улар терма жамоамизда ўйнаши учун 2025 йилда ҳам бу жараённи давом эттиришни режалаштирганмиз. Биз Жаҳон чемпионатига янги мавсум бошланиши биланоқ йўл оламиз, жамоанинг ўзаги "Ҳумо"нинг йигитлари бўлади, ўзимиздаги ёшлардан бир қанча йигитларни жалб қиламиз.", деди Ғофуров.

Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2025 йилнинг 13-19 апрель кунлари Ереванда (Арманистон) бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида дебют қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг