UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди 0 18:24Усикнинг жамоадоши Уайлдер билан жанг нега амалга ошмаганини айтди 0 18:01Ўзбекистон Россиядан яна 2 нафар фигурали учувчини маҳаллийлаштирди 0 17:39Волкановски нима учун Хабибни ММА тарихидаги энг буюк жангчилардан бири деб ҳисоблашини тушунтирди 0 17:17"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда". Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди 0 16:52"Ғолиб чемпион бўлиши аниқ". Мёрфи — Евлоев билан жанг ҳақида гапирди 0 16:26Шаҳрам Ғиёсов 2 май куни жанг қилмайди 0 16:01Тарихий ғалаба қайд этган спортчи қизга Президентимиз номидан уй совға қилинди 0 15:39"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди 0 15:17"Жуда кўп пул сўради". Топурия ва Махачев жанги нега амалга ошмагани айтилди 0 14:45Эркин курашчи Мирзо Ҳайитов PWL 11 турнирида россиялик рақиб билан жанг қилади 0 14:22Андрей Пуляев Нурсултон Рўзибоев билан жанг анонсига муносабат билдирди 0 14:01Чемпионлар лигасида ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди 0 13:40Порье Махачевни ортиқча вазнда айблади 0 13:19Чарльз Оливейра Оқ уйдаги асосий жангни суғурталамоқчи 0

30 июн 18:40
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Айтиш керакки, мазкур қарор спортнинг ушбу турини юртимизда янада ривожлантириш, уни янги даражага олиб чиқиш масаласида жуда муҳим ҳужжат бўлди. 

Сир эмаски, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилади. Буни энг аввало халқаро майдонда, энг нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар, эришаётган ютуқлар мисолида кўришимиз мумкин. Шу жумладан, мамлакатимизда от спорти турини ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, зотли отлар наслини кўпайтириш ва улардан унумли фойдаланиш юзасидан сўнги пайтларда ҳукуматимизнинг қатор қарор ва фармойишлари қабул қилинди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 15 июнида имзоланган қарор от спортига бевосита алоқадор бўлган мутасадди раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди. Қарорда қилиниши лозим бўлган ишлар, бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб ўтилган. Қолаверса Республикада йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, унинг самарали фаолият кўрсатиши ҳам спортнинг ушбу турини бутун мамлакатимиз бўйлаб тараққий эттириш масаласида катта ёрдам беради. 

Бугун Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов Конференцияси кун тартибидан бир қатор муҳим масалалар ўрин олди. Жумладан, федерациянинг янги талқиндаги низоми тасдиқланиши, раҳбариятнинг янги таркиби сайланиши, шунингдек федерациянинг ривожланиш стратегияси муҳокамага қўйилиши кутилганди. Конференцияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов сўз олиб, қарор моҳияти, унинг от спорти тараққиёти, йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, ноёб зотли спорт отлари ҳамда Қорабайир ва Ахалтака наслдор от зотлари бош сонини кўпайтириш масаласида тутган ўрни хақида делегатларга батафсил маълумот бериб ўтди. 

Шундан сўнг, Конференцияни олиб борган Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов сўнгги 5 ой давомида федерацияга раҳбарлик қилган Қудратилла Мирсагатович Рафиковнинг хизматларини алоҳида эътироф этиб, раис лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зоир Мирзаев номзодини таклиф қилди. Делегатлар бир овоздан Зоир Тоировични йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси лавозимига сайлашди. 

Дарвоқе, Президентимиз томонидан 15 июнда имзоланган ПҚ-3057 қарорига асосан бундан буён от спорти федерацияси расман йилқичилик ва от спорти федерацияси деб номланадиган бўлди. Шундан сўнг раис ўринбосарлари лавозимига сайловлар бўлиб ўтди. Республика ветеренария лабараторияси мудири Улуғбек Исматов, федерация Бош котиби Эльдар Анарбаев ва “ALIF GRAND CORPORATION” МЧЖ кузатув кенгаши раиси Баҳром Газиев бир овоздан йилқичилик ва от спорти федерацияси раис ўринбосари лавозимига сайланишди. Шунингдек, йиғилиш давомида федерация Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. 

Конференция якунида Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султанов сўзга чиқиб, шундай деди: "Фурсатдан фойдаланиб, ортда қолган вақт мобайнида от спорти федерациясини бошқарган, ушбу қарорнинг асосий ташаббускорларидан бири бўлган ва унинг тайёрланишида бевосита жонбозлик кўрсатган Қудратилла Мирсагатович Рафиковга чуқур миннаторчилик изҳор этаман. Қудраттилла Мирсагатович гарчанд у қадар узоқ муддат федерацияга раҳбарлик қилмаган бўлсаларда, яъни фақатгина 5 ой давомида фаолият олиб борган бўлсаларда федерация фаолиятини сезиларли даражада жонлантиришга эриша олдилар. Шундай экан уларга мамлакатимизда бутун Олимпия оиласи номидан миннатдорчилик изҳор этиб, келгуси фаолиятларида мувафақиятлар тилаб қоламан." 

Алишер Саидаббасович шунингдек, федерациянинг янги раҳбариятини масъулиятли ва шарафли вазифа билан муробакбод этар экан, олдинда турган муҳим мусобақалар - сентябрь ойида Туркманистон пойтахти Ашгабат шаҳрида бўлиб ўтадиган жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, 2018 йилда эса Индонезия пойтахти Жакарта мезбонлигида ўтадиган Осиё ўйинларида от спорти бўйича терма жамоамизга, қолаверса йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбариятига омад ва муваффақиятлар тилади. 

“Азалдан моҳир чавандозлар юрти бўлиб келган Ўзбекистонда от спорти албатта тараққий этиши ва ривожланиши керак. Шундай экан, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги сайланган раҳбарияти, ҳусусан федерация раиси Зоир Тоирович Мирзаевга машақатли ва шарафли ишларни амалга ошира олишига катта ишонч билдириб, бу ибратли ишларда уларга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз”- деб ўз сўзини якунлади Миллий олимпия қўмитаси Президенти. Шунинг билан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўз ишини ниҳоясига етказди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг